Тритикале уруғлар Сотувда бор. Хосилдорлиги дахшат. +998993280080

Описание к видео Тритикале уруғлар Сотувда бор. Хосилдорлиги дахшат. +998993280080

ТРИТИКАЛЕ НИМА?

ТРИТИКАЛЕ (Triticum буғдой, Secale — жавдар) — буғдой жавдар дурагайи — икки хил ўсимлик хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган ўсимлик; галла экини. Тритикаленинг кузги ва баҳорги шакллари мавжуд.
Тритикале морфологик белгилари билан буғдой ва жавдардан фарқ қилади. Илдизи яхши ривожланган, тупроққа 1,5—2,0 м гача кириб боради, муртак илдизлари 6 та, пояси нисбатан баланд (90—150 см), бошоғи узун (10—15 см), дони йирик. Бошоғининг ташқи гул қобиғида қилтаноқ ўсади. Тритикале 5° ва ундан юқори ҳароратда уна бошлайди, 20° муқобил ҳисобланади. Кузда экилади. Экилгандан кейин 5—7 кунда униб чиқади. Тупланиш даври кузда бошланиб, баҳорда давом этади, қишда 18—20° совуққа чидаши мумкин. Ўзбекистонда экиладиган навларининг амал даври 165—200 кун, ўзидан ва четдан чантланади. Тритикале ёруғсевар, узун кун, намсевар ўсимлик. Униш пайтида, най ўраш, донланиш ва тўлишиш даврларида сувни кўп талаб этади. Тритикале тупроқ унумдорлигига талабчан эмас, ер танламайди, лекин шўрланган, ботқоқланган тупроқларни ёқтирмайди. Қора тупрокли ерларда юқори ҳосил беради. Тритикале дони тўйимлилиги бўйича буғдой ва жавдарга нисбатан юқори. Донида 11 — 14%, пичанида 10—11% оқсил бор. Т. дан дон, кўкат, пичан, пичан уни, силос, сенаж тайёрланади. Нон пишириш учун сифати буғдойдан паст ҳисобланади.
Ҳосилдорлиги: кўкат қосили 400 — 500 ц/га, дон ҳосили 50—110 ц/га (кўкати бошоқланиш даврида ўрилади). Замбуруғли ва вирусли касалликларга бардошли.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке