Муҳаммад Солиҳ: 'Унутма, фақат сен ҳурсан!'

Описание к видео Муҳаммад Солиҳ: 'Унутма, фақат сен ҳурсан!'

Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ 1949 йилда Хоразм вилоятида туғилган.

Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультети ва Москвадаги Олий Адабиёт курсини тугатган.

Илк шеърий тўплами-"Бешинчи фасл" 1977 йилда дунё юзини кўрган.

Шундан буён 20 дан ортиқ шеърий, насрий ва публицистик китоблари чоп этилган.

Муҳаммад Солиҳ Франц Кафка асарлари ва 20-аср француз шоирлари, шунингдек, атоқли турк шоири Юнус Эмро шеърлари ҳамда туркий халқларнинг машҳур эпоси саналмиш "Дада Қўрқут китоби"ни ўзбек тилига ўгирган.

Муҳаммад Солиҳ нафақат ижодий, балки сиёсий шахсияти билан ҳам Ўзбекистоннинг янги тарихида ўз ўрнига эга.

У 1988 йилда Ўзбекистонда тузилган илк мухолифат ташкилоти - "Бирлик" Халқ Ҳаракатининг асосчиларидан бўлган.

1989 йилда "Эрк" демократик партиясига асос солган ва 1991 йилдаги илк президентлик сайловларида Президент Ислом Каримовнинг рақиби бўлган.

1993 йилда сиёсий таъқиблар туфайли ватанини тарк этишга мажбур бўлган шоир ҳозирда муҳожиротда яшамоқда.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке