Худойберди Тўхтабоев Ислом Каримовни хотирлаб

Описание к видео Худойберди Тўхтабоев Ислом Каримовни хотирлаб

Ислом Каримов томонидан Худойберди Тўхтабоевга Ўзбекистон халқ ёзувчиси унвонининг топширилиши, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ишлаб чиқишнинг илк қадамлари, мустақилликнинг илк йиллари таълим ва адабиёт соҳасида амалга оширилган баъзи ислоҳотлар ҳақида ёзувчининг интервьюсида томоша қилинг.

“Ислом Каримовнинг буюк ғояларининг бир қисмини қўлимдан келгунча болалар онгига, қалбига етказишга ҳаракат қилдим. Мен шу ғоялар билан ишладим, яшадим ва шу кунгача ҳам ўша ғояларнинг бир қисми билан яшаб юрибман”.

“Мен “Ёш гвардия” нашриётида бош муҳаррир эдим. Ҳамма китобларимизни Москвага бориб тасдиқлатиб келар эдик. Бизнинг онгимиз, қалбимиз, руҳимиз исканжага олинган эди. Мана шу пайтда Ислом аканинг пайдо бўлиши бир мўжиза бўлди. Натижада онгимиз, қалбимиз, руҳимиз занжирлари олиб ташланди”.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке