Абдулла Орипов номидаги илм даргоҳи ва музей | Ko'hna manzillar

Описание к видео Абдулла Орипов номидаги илм даргоҳи ва музей | Ko'hna manzillar

Абдулла Орипов ижоди – феномен, яъни адабиётда ноёб ҳодиса саналади. Унинг юксак бадиий, теран фалсафий шеърлари, драматик ва публицистик асарлари, достон ва таржималари ўзбек адабиётини янги босқичга кўтарди. Тўғри, шоир бугун жисман орамизда эмас, бироқ унинг шеърлари халқимиз қалбида мангу жаранг сочиб туради.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Қарши шаҳрида ташкил этилган Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати эса унга муносиб издошларни тарбиялашга хизмат қилиши кутилмоқда. Тўғри, Абдулла Орипов даражасига кўтарилиш жуда қийин, бироқ ҳечқурса унинг шеърияти билан яқин ошнолик ҳам ёмон одамни тарбияламайди.
Шу ўринда қайд этиш керак, ана шундай ижод мактаблари мамлакатимизнинг 6 ҳудудида: Нукусда Ибройим Юсупов, Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Фарғонада Эркин Воҳидов, Қаршида Абдулла Орипов, Андижонда Муҳаммад Юсуф ва Наманганда Ибрат номида ташкил қилингани ҳам эътирофга молик. Сабаб шуки, халқимиз ижодга, санъатга иштиёқманд. Мақсад эса аниқ: ижодга ҳаваси бор ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш.
Абдулла Орипов номидаги мактаб-интернатига 2017-2018 ўқув йилида 5-6-7-8-синфларга 142 нафар ўқувчи саралаб қабул қилинди. 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 5-синфга 30 нафардан ўқувчи қабул қилинади. Ўқувчиларга 25 ўқитувчи таълим бермоқда. Мактаб энг сўнгги русумдаги компьютерлар билан жиҳозланган. Кимё, биология, физика фанлари учун ўқув-лаборатория хоналари мавжуд. 210 ўринли фаоллар зали ва спорт залига эга. 50 ўринли ётоқхона, яна шунча ўринли ошхона ўқувчилар ихтиёрида. “Ифодали ўқиш”, “Нутқ маданияти”, “Нотиқлик санъати” бўйича қўшимча дарслар йўлга қўйилган.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке