Корея президенти Кўксарой қароргоҳида тантанали кутиб олинди | 한국 대통령이 청와대에서 성대한 환영을 받았습니다

Описание к видео Корея президенти Кўксарой қароргоҳида тантанали кутиб олинди | 한국 대통령이 청와대에서 성대한 환영을 받았습니다

14 июнь куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Давлат мадҳиялари янгради.

Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар ҳамда расмий делегациялар аъзоларини бир-бирларига таништирдилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг тор доирадаги музокаралар бошланди.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке