Logo video2dn
  • Сохранить видео с ютуба
  • Категории
    • Музыка
    • Кино и Анимация
    • Автомобили
    • Животные
    • Спорт
    • Путешествия
    • Игры
    • Люди и Блоги
    • Юмор
    • Развлечения
    • Новости и Политика
    • Howto и Стиль
    • Diy своими руками
    • Образование
    • Наука и Технологии
    • Некоммерческие Организации
  • О сайте

Скачать или смотреть «ШОК! Мирзиёев Наманганда мега-лойиҳалар очди — аэропортдан тортиб ГЭСгача!» 😱🚧🏞️

  • UZBEK TV Ru
  • 2025-09-16
  • 31172
«ШОК! Мирзиёев Наманганда мега-лойиҳалар очди — аэропортдан тортиб ГЭСгача!» 😱🚧🏞️
  • ok logo

Скачать «ШОК! Мирзиёев Наманганда мега-лойиҳалар очди — аэропортдан тортиб ГЭСгача!» 😱🚧🏞️ бесплатно в качестве 4к (2к / 1080p)

У нас вы можете скачать бесплатно «ШОК! Мирзиёев Наманганда мега-лойиҳалар очди — аэропортдан тортиб ГЭСгача!» 😱🚧🏞️ или посмотреть видео с ютуба в максимальном доступном качестве.

Для скачивания выберите вариант из формы ниже:

  • Информация по загрузке:

Cкачать музыку «ШОК! Мирзиёев Наманганда мега-лойиҳалар очди — аэропортдан тортиб ГЭСгача!» 😱🚧🏞️ бесплатно в формате MP3:

Если иконки загрузки не отобразились, ПОЖАЛУЙСТА, НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если у вас возникли трудности с загрузкой, пожалуйста, свяжитесь с нами по контактам, указанным в нижней части страницы.
Спасибо за использование сервиса video2dn.com

Описание к видео «ШОК! Мирзиёев Наманганда мега-лойиҳалар очди — аэропортдан тортиб ГЭСгача!» 😱🚧🏞️

Президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Уйчи туманида Наманган вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ҳудудда амалга оширилган салмоқли ишлар иқтисодиёт ривожи ва аҳоли фаровонлигида намоён бўлмоқда. Сўнгги саккиз йилда вилоятга 7 миллиард доллар хорижий инвестиция киритилган, 8 мингга яқин янги корхона ишга тушган. Экспорт қилинаётган маҳсулотлар тури 2 карра кўпайиб, 1 мингдан ошган.

Меҳнатга лаёқатли аҳолини 82 фоизи кичик бизнес ва тадбиркорлик орқали рўзғор тебратяпти. Аҳолининг реал ўртача даромади 3 баробар ошиб, 15,5 миллион сўмга етди. Муҳими, бундай ўзгаришларни Наманган аҳли ўзининг кундалик ҳаётида ҳис қиляпти.

Йиғилишда бу суръатни давом эттириб, натижадорликни янада ошириш имкониятлари таҳлил қилинди. Хусусан, йил якунигача 4 миллиард 200 миллион доллар инвестиция олиб келиш, экспортни 1 миллиард долларга етказиш, 323 минг одамни ишли қилиш, 26 минг оилани камбағалликдан чиқариш вазифаси қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари маҳаллаларни обод қилиш бўйича муҳим ташаббусни илгари сурди. Унга кўра, юртимизда “Тараққиёт ва етакчилик маскани” дастури амалга оширилади. Ушбу дастурга Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги 4 тадан, қолган ҳудудлардаги 2 тадан туман, шунингдек, республика бўйича энг “оғир” 328 та маҳалла киритилади.

Энг яхши намуна кўрсатиб, аҳолисини рози қилган ҳудудга “Президент тумани” ва “Президент маҳалласи” мақоми берилиб, уларга яна қўшимча имкониятлар тақдим қилинади.

Қисқа вақт ичида Наманганда камбағаллик 2,5 баробар камайган. Тадбиркорлик лойиҳалари кўпайгани, ўртача ойлик 4,5 миллион сўмга етгани ҳисобига икки йилда миграциядаги 62 минг одам қайтган.

Ислоҳотлар штабига вилоятдаги хушманзара жойлар бўйича мастер-режа ишлаб чиқиб, амалга ошириладиган лойиҳалар ҳисобига кейинги йилда 50 минг одамни ишли ва даромадли қилиш топширилди. Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон ва Чустдан ўтган дарё ва сой ўзанларининг 40 километр қисмида ҳам 650 та сервис объектини қуриб, 10 минг одамни даромадли қилиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Бугунги кунда вилоят саноатининг учдан бири, экспортининг ярми тўқимачилик соҳасига тўғри келади. Наманганлик тадбиркорлар бренд билан ишлаш бўйича республикада етакчи.

Инвестиция олиб келиш ва брендлар билан ҳамкорликни кенгайтириш учун бир ойда вилоятда алоҳида лойиҳа офиси очилади. Халқаро сертификат олган текстиль корхоналари 50 тага етказилади.

Мутасаддиларга йил якунигача Варшава ва Лондонда камида 1 минг квадрат метрли савдо уйларини ташкил қилиш топширилди. Умуман, вилоятда бу йил тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 500 миллион долларга етказиш, икки йилда 1 миллиард долларлик 25 та йирик лойиҳани ишга тушириш мумкинлиги қайд этилди.

Йил бошидан буён вилоятга 1 миллион 200 минг хорижий, 2 миллион маҳаллий сайёҳ келган, туризм экспорти 200 миллион доллардан ошган.

Шунга мос равишда туризм инфратузилмасини ҳам ривожлантириш керак. Лекин Намангандаги энг жозибали ҳудудлардан бири – Чортоқ тумани имкониятлари тўлиқ ишга солинмаяпти. Туристлар учун онлайн маълумот олиш, жойни олдиндан банд қилиш, маданий ҳордиқ чиқариш каби оддий хизматлар ҳам йўлга қўйилмаган.

Шу боис, Чортоқ бутун йил давомида хизмат кўрсатадиган водийнинг туризм хабига айлантирилиши айтилди. Бундай лойиҳалар инфратузилмаси учун 50 миллион доллар ажратилади.

Жаҳон банки билан Ўрта шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаси доирасида бу йил “Фурқат” боғи реконструкция қилиниб, ҳудуди қарийб 2 баробар кенгайтирилади. Чортоқсой бўйлаб 11 километр узунликда пиёдалар ва велосипед йўлаклари қурилади.

Жадал комплекс ривожлантириш дастури доирасида Чортоқсой ва Катта Наманган канали қирғоқларини 7 километри бетонлаштирилиб, 30 гектар ер фойдали майдонга айлантирилади. Бу ердаги кўп йиллик боғлар билан уйғун ҳолда санаторий типидаги йирик сервис объектлари барпо этилади.

“Чортоқ” сув омбори атрофидаги 60 гектарда туризм комплекси, меҳмонхона, ресторан, дам олиш ва кўнгилочар масканлар ташкил қилинади. Поп туманидаги Арашан кўли атрофида 1 минг 200 гектар майдонда йилига 1 миллион сайёҳни қабул қиладиган йирик туризм мажмуаси барпо этилади.

Соҳа учун кадрлар тайёрлаш мақсадида кейинги ўқув йилидан Австриянинг Кремс университети билан Наманган давлат университетида қўшма факультет ташкил қилинади.

Президентимиз ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Уйчи, Учқўрғон ва Норин туманларини вилоят маркази ва бошқа туманлар билан боғловчи асосий йўл тирбанд бўлиб келаётган эди. Шу боис, 63 миллиард сўм ҳисобига Норин дарёси устидан 480 метр узунликдаги янги кўприк қурилмоқда.

Шунингдек, Қорадарё устидаги 63 йил олдин қурилган Наманган ва Андижон вилоятларини боғловчи 180 метрли эски кўприкни реконструкция қилиш бошланди. Бунинг натижасида транспорт қатнови 2 баробар ошади, йўлга кетадиган вақт 1,5 карра қисқариб, тирбандлик камаяди. Ушбу кўприклар келгуси йилда ишга туширилади.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке

Похожие видео

  • Surah Yasin, Al-Waqiah, Al-Mulk, Ar-Rahman, Al-Kahfi Paling Merdu | Suara yang Bikin Hati Tenteram
    Surah Yasin, Al-Waqiah, Al-Mulk, Ar-Rahman, Al-Kahfi Paling Merdu | Suara yang Bikin Hati Tenteram
    4 часа назад
  • «😢 Ёлғиз онахон ноласи: Ўзим катта қилган жияним пулимни олиб уйдан ҳайдади!» 😭 | Umidli dunyo
    «😢 Ёлғиз онахон ноласи: Ўзим катта қилган жияним пулимни олиб уйдан ҳайдади!» 😭 | Umidli dunyo
    5 месяцев назад
  • 💔 Севган қизим мени эмас бой йигитни танлади… айбим бой эмаслигимми?..| Otalar so'zi aqlning ko'zi
    💔 Севган қизим мени эмас бой йигитни танлади… айбим бой эмаслигимми?..| Otalar so'zi aqlning ko'zi
    3 дня назад
  • Xominaiyning vorisi, BAAning bayonoti va Livandagi ikkinchi front |
    Xominaiyning vorisi, BAAning bayonoti va Livandagi ikkinchi front | "Geosiyosat"
    Трансляция закончилась 1 день назад
  • ОВОЗ ОРҚАЛИ БОШҚАРАДИГАН МАШИНА НАМАНГАНДА!
    ОВОЗ ОРҚАЛИ БОШҚАРАДИГАН МАШИНА НАМАНГАНДА!
    4 года назад
  • «Севиб турмушга чиққан эрим… 💔 Аслида хотини бор экан!» 😱😢 | Hikmat
    «Севиб турмушга чиққан эрим… 💔 Аслида хотини бор экан!» 😱😢 | Hikmat
    5 месяцев назад
  • Мирзиёевнинг Токио сафари: Император ва Япония раҳбарлари билан учрашувлар
    Мирзиёевнинг Токио сафари: Император ва Япония раҳбарлари билан учрашувлар
    2 месяца назад
  • 💔 Ўғлимнинг қотили қайтди…айбсиз айбдор ҳақиқати…| Otalar so'zi aqlning ko'zi
    💔 Ўғлимнинг қотили қайтди…айбсиз айбдор ҳақиқати…| Otalar so'zi aqlning ko'zi
    4 дня назад
  • Сумасшедшая заруба УЗБЕКА и КЫРГЫЗА! Зафар Рашидов vs Уларбек Абдиев
    Сумасшедшая заруба УЗБЕКА и КЫРГЫЗА! Зафар Рашидов vs Уларбек Абдиев
    5 месяцев назад
  • 💔 Пул учун ўзлигини унутган аёл…| Hikmatli dunyo
    💔 Пул учун ўзлигини унутган аёл…| Hikmatli dunyo
    4 дня назад
  • Баходир Жалолов Жак Муловайи последний бой HD
    Баходир Жалолов Жак Муловайи последний бой HD
    3 года назад
  • Иран атакует USS Abraham Lincoln: 25 катеров и 18 истребителей идут в удар по авианосцу США
    Иран атакует USS Abraham Lincoln: 25 катеров и 18 истребителей идут в удар по авианосцу США
    6 часов назад
  • УЗБЕКСКИЙ ЛЕВ против РУССКОГО БОГАТЫРЯ Ermolenko Yuriy vs Akhatjonov Nodir
    УЗБЕКСКИЙ ЛЕВ против РУССКОГО БОГАТЫРЯ Ermolenko Yuriy vs Akhatjonov Nodir
    5 месяцев назад
  • БУГУН КОБОЛТ ОРНИГА ЯНГИ АВТО ТОШКЕНТГА КРИБ КЕЛДИ ЖАК ЖС6 ТОШКЕНТ МОТОРС 2025
    БУГУН КОБОЛТ ОРНИГА ЯНГИ АВТО ТОШКЕНТГА КРИБ КЕЛДИ ЖАК ЖС6 ТОШКЕНТ МОТОРС 2025
    5 месяцев назад
  • Они ПЕРЕСТАЛИ БЫТЬ МУЖЧИНАМИ | Страшная месть матери-одиночки | Документальная драма | СССР
    Они ПЕРЕСТАЛИ БЫТЬ МУЖЧИНАМИ | Страшная месть матери-одиночки | Документальная драма | СССР
    5 месяцев назад
  • Qorin to‘yadi, lekin milliy g‘urur-chi? Odamlar Sho‘ro davri haqida nima deydi?
    Qorin to‘yadi, lekin milliy g‘urur-chi? Odamlar Sho‘ro davri haqida nima deydi?
    6 месяцев назад
  • ‼️Прорыв ВСУ: Украина вернула территории. США готовят самую мощную атаку на Иран / Выпуск новостей
    ‼️Прорыв ВСУ: Украина вернула территории. США готовят самую мощную атаку на Иран / Выпуск новостей
    Трансляция закончилась 8 часов назад
  • Премьер-министр ликвидирован? / Немецкие военные атакованы
    Премьер-министр ликвидирован? / Немецкие военные атакованы
    8 часов назад
  • Shuhrat Rasul:
    Shuhrat Rasul: "Milliy g'ururimiz bo'lmasa, bizni kaltaklashaveradi"
    5 месяцев назад
  • МИГ-21: Миллион машин. Почему СССР его раздавал?
    МИГ-21: Миллион машин. Почему СССР его раздавал?
    1 день назад
  • О нас
  • Контакты
  • Отказ от ответственности - Disclaimer
  • Условия использования сайта - TOS
  • Политика конфиденциальности

video2dn Copyright © 2023 - 2025

Контакты для правообладателей video2contact@gmail.com