Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Бобожонов дўстлари даврасида | Do'stlar davrasida

Описание к видео Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Бобожонов дўстлари даврасида | Do'stlar davrasida

"Дўстлар даврасида" кўрсатуви
"Маданият ва маърифат" телеканали
Фарҳод Бобожонов 1950 йили Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Дастлаб туғилган туманида, 1963 йилдан Тошкент шаҳридаги 82-мактабда таълим олади. А. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтининг кино ва драма актёрлиги факультетининг кечки бўлимини тугатган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист. Қорақалпоғистон халқ артисти. Олий тоифали сухандон. Эллик йилдан буён радио ва телевидение соҳасида хизмат қилади.
2014 йил, 19 октябрь. Чилпиқ қалъаси. Сирли, афсонавий бу азиз ерга зиёратга келар эл-элат…
Биз ҳам келдик, ижодий сафар билан бу қадамжога…
Ёнгинасида эзгулик ва саҳоват улашувчи ўйчан Амударё оқмоқда. У бугун неларни ўйлайди… Биз англаган, англаб етмаган дунё…
Одамлар кети узилмас бу гўшадан. Ҳар бир келувчининг ўз тафаккур олами бор. Гарчанд азиз – авлиё эмас, юрт ичида табаррук, муқаддас сирли олам. Қарайсан, сесканиш қўзғар юракда. Бир замонлар шу ён атрофда Амударё бўйларида, Чилпиқ теварагида бир қавм яшаган. Қадим замонларда ўлган одамлар жасади, тепаликка олиб чиқиб, маълум муддат ташлаб кетилиб, қузғунларга ем бўлган. Суяклар уйларга олиб кетиб сақланган. Бу ҳақиқат. Айтишларича¸бу табаррук жойда кейинчалик шодлик айёмлари, турли сайллар ўтказиб келинган. Чилпиқ ҳақида турли афсона, ривоятлар кезиб юради. Турли тахминлар бор. У бахс мунозарага сабаб. Биз ўтамиз. Фоний дунё талаблари беҳад сирли, мен билмайман, сен билмайсан… Бу азиз жой ер тургунча турар, у абадий, мангуликка даҳлдор…

Комментарии

Информация по комментариям в разработке