Ўзбекистонлик муҳожир 30 000 рублга адвокат ёллаб, Петербург полициячиларига қарши кураш бошлади

Описание к видео Ўзбекистонлик муҳожир 30 000 рублга адвокат ёллаб, Петербург полициячиларига қарши кураш бошлади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 29 яшар фарғоналик Аброр, барча ҳужжатлари жойида бўлганига қарамай, 12 сентябрда маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бир сутка совуқ камерада ушлаб турилган ўзбек муҳожири полициячилар устидан Тергов қўмитасига арз қилди.

Аброр 30 минг рублга адвокат ёллади.

Бир неча йилдан буён Санкт-Петербургда ишлаётган фарғоналик Аброр 11 сентябрь куни полиция ходимлари томонидан тўхтатилди. Полициячилар шаҳар ресторанларидан бирида ишловчи мигрантдан ҳужжат талаб қилди.

Аброр ўша кунги воқеа ҳақида гапираркан, деди:

Мен курьер бўлиб ишлайман. Одамларга буюртма қилган овқатни ташлаб чиқиб, машинамга ўтирсам, ёнимга полиция келиб, ҳужжат сўради. “Қаерда яшайсан?”, деди. Эсимдан чиқиб қолганди яшаш манзилим, чунки яқинда регистрация қилгандим. “Сен билмас экансан!”, деб қўлимни қайриб, бўлимга олиб кетди.

Аброрни полиция ходимлари унга “қайд этилган жойида яшамайди” деган айбни қўйиб, жаримага тортади.

Ўзбекистонлик муҳожир йигит Озодликка уни ҳибсга олган полициячи билан бўлган мулоқот видеотасвирини ҳам тақдим этди. Унда полиция ходими Аброрни нима учун ҳибс этаётгани сабабини тушунтиришдан бош тортаётганини кўриш мумкин.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке