Тинтув пайтида МХХ генералининг уйидан нодир Қуръон китоби чиққани иддао қилинмоқда

Описание к видео Тинтув пайтида МХХ генералининг уйидан нодир Қуръон китоби чиққани иддао қилинмоқда

Ўтган ой ишдан олинган Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати раисининг ўринбосари Ҳаëт Шавкатович Шарифxўжаев устидан очилган жиноят иши доирасида унинг уйида тинтув ўтказилгани иддао қилинмоқда. Озодлик манбаларига кўра¸ тинтув пайтида собиқ генерал уйидан тасвирий санъат асарлари ва қадимий қўлëзма китоблар топилган.



Ҳаёт Шарифxўжаев яқинларидан бирининг Озодликка иддао қилишича¸ “ўтган ҳафта собиқ МХХ генералининг уйида коррупция ва давлат маблағларини ўзлаштириш бўйича гумонланиб, тинтув ўтказилган”. Унга кўра¸ тинтув жараëни видеотасвирга ëзиб олинган.

Ўз исми сир қолишини истаган МХХ собиқ ходимларидан бирининг Озодликка микрофонсиз суҳбатда айтишича, тинтув пайтида Ҳаëт Шарифxўжаев уйидан тасвирий санъат асарлари ва қадимий қўлëзма китоблар топилган:

Тинтув пайтида Шарифxўжаевнинг уйидан Қуръоннинг қадимий қўлëзма нусхаси чиққан. Тинтувда иштирок этган экспертлар бу қўлëзманинг “Офоқхўжа Қуръони” деб билинган ноëб китоб эканлиги борасида хулоса беришди¸- дейди Озодлик манбаси.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке