Азим Суюн - Андиз ўсган ерларда, Қурбон овчининг ўлими

Описание к видео Азим Суюн - Андиз ўсган ерларда, Қурбон овчининг ўлими

Азим Суюннинг энг машҳур шеърлари "Андиз ўсган ерларда" ва "Қурбон овчининг ўлими"ни шоирнинг ўз овозида тингланг. Шеър завқидан баҳраманд бўлинг!

Андиз ўсган ерларда
отлар бевақт ўлмағай,
Яхши бўлса аёллар
эрлар юзи сўлмағай.
Қайси юртда чинакам
ботир эрса йигитлар,
Ўша юртнинг эллари
ёвларга қул бўлмағай.

От минмаган от минса,
чопа-чопа ўлдирар,
Боғ кўрмаган боғ кўрса,
пайҳон қилар, сўлдирар.
Ҳушёр бўлгил, жон элим,
элдай сақла элингни,
Ёвларингга қўл берсанг
паймонангни тўлдирар.

Бош кесилса, ёронлар,
сочга мотам тутилмас,
Қон қусилса, ёронлар,
ичга сувдек ютилмас.
Қай бир миллат тупроғин
топтар экан маккор ёв,
Ўзлигин билганларнинг
бахти асло бутунмас!

Арғумоқларга мининг,
ғолиб қилич ёр бўлсин!
Бу дунёда ҳар кимнинг
ўз Ватани бор бўлсин!

Азим Суюн

Комментарии

Информация по комментариям в разработке