Sharh Surasi 1×100 | Ash-Sharh Surah 1×100 | Шарҳ Сураси 1×100 | Сура Шарх 1×100

Описание к видео Sharh Surasi 1×100 | Ash-Sharh Surah 1×100 | Шарҳ Сураси 1×100 | Сура Шарх 1×100

ШАРҲ СУРАСИ

Маккада нозил бўлган. 8 оятдан иборат.

Бу сураи карима «Шарҳ», «Алам нашроҳ» ва «Иншироҳ» номлари билан аталади. Ҳаммаси ҳам суранинг биринчи оятидаги «Алам нашроҳ» таъбиридан олинган. «Шарҳ» сўзи «кенгайтириш» маъносини билдириб, бу оятда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўксиларини кенг қилиб қўйгани ҳақида сўз кетади.

Кейинги оятларда Пайғамбар алайҳиссаломга берилган яна бир улуғ неъмат - узотнинг зиммаларидаги даъват ишининг Аллоҳ таоло тарафидан енгиллаштириб қўйилгани алоҳида таъкидланади. Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомлари бу дунё ва охиратда юқори кўтариб қўйилгани ҳақида гапирилади.

Кейин эса даъват йўлида тортилаётган машаққатлар ҳам эсга олиниб, осонлик яқинлиги ҳақида башорат берилади.

Ниҳоят, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг динига даъват қилишдан фориғ бўлган вақтларида ибодатга қаттиқ берилиш ҳақида тавсия қилинади.

«Шарҳ» сураси «Зуҳо» сурасидан сўнг нозил бўлган ва худди унинг узвий давомига ўхшайди. Бу сура ҳам аввалгисига ўхшаб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос бўлиб, у зотга Аллоҳнинг иноятидан, риоясидан хабар беради, тезда енгиллик, хурсандчилик бўлишининг башоратини беради.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке