Қатағон қурбони, биринчи ўзбек префессори Абдурауф Фитрат қисмати | Millat fidoyilari

Описание к видео Қатағон қурбони, биринчи ўзбек префессори Абдурауф Фитрат қисмати | Millat fidoyilari

"Миллатимиз фидойилари" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат 1886 йил Бухорода зиёли оиласида туғилди.1909-1913 йилларда эса адиб Туркияда, Истанбул доилфунунида таҳсил олади. У ерда замондошлари билан биргаликда «Бухоро таълими (умумий) маориф жамияти» ни тузади.Фитрат 1919-20 йилларда Афғонистон ҳукуматининг Тошкентдаги ваколатхонасида таржимон, «Турон», «Бухорои шариф», «Оина» каби кўпгина газета ва журналларни ташкил этишда бош — қош бўдди, Туркистонда тил, адабиёт, санъат масалалари билан илк бор ташкилий равишда шуғулланган «Чиғатой гурунги» ташкилотига раҳбарлик қилди, Бухоро халқ Республикасининг бир қатор раҳбар лавозимларида ишлади. Бухоро амирига берилган ултиматум ҳам унинг қалами билан ёзилди.1923-1924 йилларда Фитрат маълум муддат Ленинградда, сўнгра Москвада яшади. Унга ўзбек зиёлилари ичида биринчилардан бўлиб профессор илмий унвони берилди. Адиб илк аспирантларга раҳбарлик қилди, Бухорода мусиқа мактаби очди. Ўсмирлик йиллари у Мижмар («чўғдон») тахаллуси билан, сўнгра Фитрат («туғма истеъдод») тахаллуси билан ижод қилди.Фитратнинг «Мухтасар ислом тарихи»(1915), «Рўзалар», «Шайтоннинг тангрига исёни» (1924), «Қиёмат» каби асарлари диний мавзуда ёзилган. Қомусий билим ва бадиий истеъдод эгаси бўлган Фитрат 1938 йил 4 октябрда отиб ташланган.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке