Хоразмшоҳлар давлати таназзули, Жалолиддин Мангуберди ва Чингизхон босқини | Tarixiy savol

Описание к видео Хоразмшоҳлар давлати таназзули, Жалолиддин Мангуберди ва Чингизхон босқини | Tarixiy savol

"Тарихий савол" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Жалолиддин Мангуберди ёки Жалолиддин Менгуберди (Жалол ид-Динийа ва-д-Дин Абу-л-Музаффар Манкбурни ибн Муҳаммад) (1199—1231) — (1220 йилдан буён) сўнгги хоразмшоҳ, Ала ид-Дин Муҳаммад II ва унинг туркман хотини Ойчечакларнинг тўнғич ўғли.
Жалолиддин Мекбурни (ёки Мангуберди) номини олиб, “юзида холи бор” маъносини англатади. Жалолиддиннинг аниқ туғилган санаси номаълум, унинг расмий белгиланган туғилган санаси 1198 йил.
Гурганж саройида ҳурматга сазовор бўлган баобрў бувиси, қипчоқ маликаси Туркан хотуннинг қистови билан, мавжуд анъаналарга қарамай, тахтга Жалолиддиннинг кичик укаси Ўзлоқхон ўтиради. Жалолиддин ҳарбий муҳитда улғаяди ва жанг санъатини эрта ўзлаштиради. Ғазна (ҳозирги Афғонистон) унинг қарамоғида бўлишига қарамай, отаси фитналардан сақланиб, ўғлини ўзини олдида Гурганжда ушлаб туради. Ёш Жалолиддин душманлар билан тинимсиз жанглар бўлиб ўтувчи чегарага чиқишга ҳарақат қилади.
Чингизхоннинг режалаштирган босқинидан хабардор бўлиб, Жалолиддин отасидан қўшинини Сирдарёга қўйиб, душманни ўша ерда кутиб олишини сўрайди, лекин отаси ҳимоя деворлари ва қалъаси душманни мамлакатга қўймаслигига амин бўлади ва қўшинни тўпламасликка қарор қилади. Мўғуллар шаҳарни шиддат билан босиб олади. Аввалига, 1220 йил Бухоро, кейин Самарқанд ўраб олинади. Жиддий хасталанган Муҳаммад Каспийга қочади. Учта ўғлини тўплайди, Жалолиддиннинг белига ўз шамширини осиб, уни тахт вориси этиб тайинлайди ва бошқа укаларини акасига итоат қилишларини ундайди. Муҳаммаднинг ўлимидан сўнг Жалолиддин тахтга ўтиради, лекин Гурганж аслзодалари янги ҳукмдорни беписанд қилиб, халқ мададидан четда қолдиришади.

Жалолиддин уч юз содиқ туркман жигитларидан иборат қўшин тўплайди ва Хуросонга йўл олади. Нисо атрофида улар етти юз кишилик мўғул қўшинини кутиб олишади ва уларни осонликча енгишади. Ушбу арзимас ғалаба Хуросон аҳолисини мўғул истилочиларига қарши ғайратлантиради, натижада, Чингизхон ўз қўшинини Хоразм ва Хуросонга йўллайди ва Жалолиддиннинг кичик укаларини қўшини билан юзланиб, уларни аёвсиз тор-мор этади.

Жалолиддин васият қилиб қолдирилган ери томон йўл оларкан, Марв ноиби Хон Малик ва унинг қирқ минг кишилик лашкари, туркман хони Сайф ид-дин ва унинг қирқ минг кишилик лашкари билан иттифоқдош тутинади. Қандаҳор яқинида бирлашган лашкарлар қўшини мўғулларни йўқ қилади ва Жалолиддин Ғазнагача етиб боради.

Мурғаб юқорисида унга Марвнинг собиқ ноиби Хон Малик ва туркман хони Сайф ид-дин қўшилади. Ғазнага келибоқ, Жалолиддин тез орада, ўн минг кишилик қўшин тўплаб, Қандаҳорни қамал қилган мўғулларга қарши юриб, уни тор-мор этади. Бўлинган хоразмлик лашкарларнинг ҳарбий қўмондонлари ўз ҳукмдорининг муваффақияти ҳақида эшитиб, Ғазнага тўплана бошлайди ва тез орада, Жалолиддин бошчилигида 70 мингга яқин аскар йиғилади. У билан бирга оғаси Амин ал Мулк, саркарда Тимур Малик, қарлуқлар хони Азам Малик ва афғонлар муаллими Музаффар Маликлар ҳам келади. Чингизхон хали хоразмшоҳ кучидан бехабар бўлиб, унга қарши Шики Хутуху бошчилигидаги 30-минглик қўшинини жўнатади.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке