#inja_live #jonli_efir
Кузатинг:
https://myurls.co/inja_sanat
Баҳриев Карим Ҳакимович – 15.07.1962 йил Самарқанд вилояти, Ургут туманида туғилган. Маълумоти - Олий. 1985 й. Москва Давлат Университетининг Журналистика факультетини тугатган. 1992 йил, 2006 йил ва 2011 йил “Мустақиллик” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.
“Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси “Мерос–ньюс” ахборот хизмати раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида фаолият юритади.
«Сабр косасининг синиқлари», “Томчидил” шеьрий китоблари, «Демократия ва инсон ҳуқуқлари», «Журналистнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масьулияти», «Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари» номли ўзбек тилидаги илмий-оммабоп китоблари, “ОАВ ва сайловлар” ҳамда “СМИ и выборы” номли ўзбек ва рус тилидаги қўлланма, “Сўз эркинлиги ҳақида сўз” номли ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги сиёсий-ижтимоий китоб, қатор танқидий-таҳлилий мақолалар муаллифи.
Сенека, Платон, Волтер, Монтен, Паскал, Вовенарг, Ларошфуко, Лабрюйернинг фалсафий асарларини, жаҳон халқлари ҳикматларини, Генри Форднинг "Менинг ҳаётим", Жорж Оруэлнинг"1984"ва"Молҳона" романларини ва Малколм Гладуэлнинг "Даҳолар ва уддабуронлар" асарларини, Чингиз Айтматов, Дино Буццати, Жованни Папини, Коррадо Алваро, Марчелло Вентури ҳикояларини, уйғур шоири Темур Давоматнинг шеърий китобини, озар шоири Ромиз Равшаннинг шеьрлари ва достонини, А.Авторхоновнинг «Кремл салтанати» китобини таржима қилган. Карим Баҳриевнинг таржимасида немис, малай, африкаликлар, австралияликлар, озарбойжон, турк, олмон, юнон, фаранг, араб, инглиз, испан, америка, эрон, япон, вьетнамликлар, корейс, ҳинд, годлланд, даниялик, исландиялик ва бошқа кўплаб мамлакатлар шоирлари ва носирларининг насри, шеърлари ва балладалари чоп этилган ва чоп этилишини кутиб турибди.
Информация по комментариям в разработке