Ражабийлар сулоласи вакиллари билан Юнус Ражабийни хотиралаб | Sog'inch

Описание к видео Ражабийлар сулоласи вакиллари билан Юнус Ражабийни хотиралаб | Sog'inch

"Соғинч" кўрсатуви
"Ўзбекистон" телеканали
Юнус Ражабий — бастакор, хонанда ва созанда (най, дутор), ўзбек мусиқа меросини тўпловчиси. Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги.
Мадрасада, кейинчалик Туркистон халқ консерваториясида (1919—23), Тошкент Олий мусиқа мактабининг тайёрлов курси (1934) ҳамда Москвада ташкил этилган бастакорлар курси (1940—41)да таълим олган. Дутор чалишни Мирза Қосимдан, кейинчалик ўзбек мумтоз мусиқа меросини Ш. Шоумаров, Ҳожи Абдулазиз, Тўйчи ҳофиз, Домла Ҳалимлардан ўрганган.
Самарқанд педагогика билим юртида мусиқа ўқитувчиси (1923—25), Самарқанд театрининг мусиқа раҳбари (1925—27), Ўзбекистон радиокомитети қошидаги халқ чолғу асбоблари ансамбли (кейинчалик халқ чолғулари оркестри) ташкилотчиси ва бадиий раҳбари (1927—42, 1945—59), Янгийўл театри мусиқа раҳбари (1942—45), Ўзбекистон телерадиосининг «Мақом» ансамбли ташкилотчиси ва бадиий раҳбари (1959—76) бўлиб ишлаган.
Ёшлигиданоқ ширали ва таъсирчан овозга эга бўлган истеъдодли хонанда ва моҳир созанда сифатида танилган. Унинг репертуаридан мақом парчалари, «Гиря», «Ушшоқ», «Кўча боги», «Эшвой», «Курд», «Қаландарий», «Гулёр—Шаҳноз», «Баёт», «Дугоҳи Ҳусайний», «Чоргоҳ», «Мискин», «Насруллойи» каби ашула ва куй туркумлари ўрин олган.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz

Комментарии

Информация по комментариям в разработке