Кабаклы ота қабристони

Описание к видео Кабаклы ота қабристони

Мана бу кўриб турганингиз Кабаклы ота қабристонидир. Ушбу қабристоннинг тарихига тўхталадиган бўлсак, Кабаклы ота 17 асрнинг охири 18 асрнинг бошларида ушбу ҳудудга Ислом динини олиб келган. У кишининг асл исми Сипатдин бўлган ва ёнларида Жйенжрау каби илмли ҳамроҳлари бўлган.
Кабаклы ота дейилишига сабаб, уларнинг ёнида қовоқдан қилинган кичкина сув идиши бўлган ва сафар давомида йўлда учраган сувга муҳтож инсонларга сув улашган. Кабаклы ота жуда билимли, авлиё инсон бўлганлиги учун уларнинг ана шу идишидаги суви ҳеч тугамаган. Шунинг учун ҳам маҳаллий аҳоли уларни “Кабаклы” яъни “Қовоқли” ота дейишган ва жуда қаттиқ ҳурмат қилишган. Олимнинг хизматида маҳаллий аҳолидан кучли илм соҳиби бўлган Тажмурат ота бўлган. Ҳозир мана бу кўриниб турган оқ гумбаз остида Кабаклы отанинг қабри бор. Бу ерда асосан муйтен халқи яшаган ва ушбу халқнинг аждодлари мазкур қабристонга дафн этилган. Мазкур ҳудуднинг атрофидаги Акпетки томонда асосан қорақалпоқ ва қозоқ халқлари яшаган. Улар балиқчилик ва чорвачилик билан шуғулланган. Кейинчалик ушбу ҳудуддан сув кетгач, муйтен халқи Қараозек овулига кўчиб кетди. Лекин улар ҳали-ҳануз ушбу қабристондан фойдаланишади ва кўриб турганингиздек бу ерни қаровсиз қолдиришмаган.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке