Muslimaat.uz, Bintu Sodiq ва Muallim media ҳамкорликда ташкиллаштирган «Дийдор мажлиси» номли тадбир

Описание к видео Muslimaat.uz, Bintu Sodiq ва Muallim media ҳамкорликда ташкиллаштирган «Дийдор мажлиси» номли тадбир

Ўзининг яшаб ўтган умрига, ўтган кунларига, ўтган соату дақиқаларига назар солиш, улардан ибратланиб, хулоса чиқариш, хатоларини англаб, ютуқлари учун Аллоҳ таолога шукрона келтириб яшаш ҳар бир мусулмоннинг одоби, ҳаёт мезонидир.

Ҳа, албатта. Бу одобга, бу мезонга islom.uz порталининг muslimaat.uz сайти, Bintu Sodiq ҳамда Мuallim media ахборот-маърифий каналлари жамоаси, мана бир неча йилдирки, амал қилиб келмоқда. Эътироф этиш жоизки, ҳамма соҳада бўлгани каби, бу борада ҳам уларга ҳазратимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ гўзал ўрнак, намунадирлар.

Бугун биз сизлар билан яқин ўтган кунларда, хусусан, Рамазон ойи бўсағасида ва ушбу муборак ойда сайтимизда амалга оширилган ишларга бироз назар соламиз. Бир сўз билан айтганда, дийдорлашамиз.

Азизлар, барчангизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин. Яна кўп йилларга соғ-омонликда, тўрт кўз тугалликда етиш, кўплаб ҳайит айёмларини мана шундай дийдорлашиб нишонлаш насиб этсин.

Азиза опа-сингилларимиз, тадбиримизни .... линк орқали кўришингиз мумкин.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке