Ўзбекистон Мирзиёев: ишонч муҳлати тугамоқдами?

Описание к видео Ўзбекистон Мирзиёев: ишонч муҳлати тугамоқдами?

Шавкат Мирзиёев ҳозир Ўзбекистонда чинакам ислоҳотларни бошламаса, кейин кеча бўлади.
"Уздунробита" асосчиси ва "Серқуёш Ўзбекистонис" коалицияси раҳбари, собиқ сиёсий маҳкум Санжар Умаров худди фикрни айтмоқла.

Ўзбекистонда Ислом Каримов ўлими ортидан қудратга келган Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда кенг миқёсда ислоҳотлар олиб боришини билдирганига 3 йил тўлди.

Хусусан, чорак аср халқни қўрқитиш ва жазолаш қуроли бўлиб келган давлат институтларини, энди халққа хизмат қиладиган воситага айлантириш борасида айтиб чиққанди.

Шу манзарада дунё ҳамжамияти ҳам Ўзбекистоннинг ўзгаришига ишонч билдирган:

Халқаро матбуот ва минбарларда Ўзбекистонга нисбатан одатий ашаддий танқидлар ўрнини, тушуниш ва қўллашга мойил ёндашув эгаллади.

Энди эса Ўзбекистон Ислом Каримов ўлимидан бери илк парламент сайловига тайёрланмоқда.

Ушбу сайлов мамлакат раҳбарияти ўзгараётгани, дунёга очилаётгани ва ичкарида иқтисодий ҳамда сиёсий ислоҳотлар бошланганини таъкидлаётган паллада ўтмоқда.

Дарҳақиқат, сайловчилар номзодларга ТВ ва ижтимоий тармоқлар орқали саволлар беришмоқда, муаммоларини тўкиб солишаяпти.

Номзодлар айтаётган ҳар бир фикр ё баёнот таҳлил ҳамда танқид қилинаётир.
Мазкур ҳолат илгари кузатилмаган.

Лекин кутилаётган парламент сайловида четдаги мухолифат иштирок этмаяпти.

Бунинг сабаби нимада?

Айни ҳолат халқаро ҳамжамият Ўзбекистонга билдирган ишончга таъсир қилиши мумкинми?

ББС Ўзбек Хизмати журналисти Рустам Қобил ҳозир АҚШда истиқомат қиладиган тадбиркор ва сиёсатчи Санжар Умаров билан олиб борган видеосуҳбат.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке