Абдулла Орипов: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим

Описание к видео Абдулла Орипов: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим

Ўзбек шеъриятида Навоийдан кейин энг кўп мутолаа қилинган шоир, деб билинган 75 яшар Абдулла Орипов Озодликка берган эксклюзив интервьюсида ўзбек миллатининг бугунги ҳолидан ўкинишини таъкидлади. "Ўсишдан тўхтаган, маънавияти қашшоқлашган" бугунги авлод орасида ўз вақтида унга хушомад қилган, бугун эса унутган “шогирд”ларидан ëзғирди.

Унутилган шоир

Шу кунда Тошкентда яшаётган нафақадаги 75 яшар ижодкор Озодлик мухбири билан суҳбатда бугунги миллат, авлод, зиёлилар ва ижодкор аҳли ҳақидаги хулосаларини тилга олди.

Суҳбат аввалида эса шогирдлари ва мухлислари томонидан унутилган бир ўтмишга айланаётганидан шикоят қилди:

15 йил шуларга раислик қилдим. Кўчада юрган болаларни олиб келиб, народний (халқ ëзувчиси) қилдим. Депутат қилдим, одам қилдим. Бу - маломат эмас. Мен вазифани топширганимдан кейин соғлигимни сўраб телефон қилишмайди булар, келиш у ëқда турсин. Мен буларга раҳмат, дейишим керакми?! Мен пушаймон бўламан. Олдин булар бошига кўтаришар эди. Ҳозир эса унутилдим. Меҳр-муҳаббат, оқибат деган гаплар ғойиб бўлгани, ҳақиқат. Мен буни ҳазм қила олмайман. Атрофда руҳан гадо одамлар, руҳан майиб одамлар. Ожиз одамлар. Қалбан қул одамлар. Пишмаган қовунлар булар. Тафаккур қилмайди улар. Булар мол–мулк изидан, бойлик изидан, амалдор изидан кетади. Навоий ëки Махтумқулини изидан кетмайди. “Пулинг қанча?” деб сўрайди. Энди муҳит шунақа, Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим. Улуғ миллатимни орзу қиламанки, бунинг энди мисоли кўп.

Озодлик: Мисол шуки, сизнинг ҳам, бизнинг ҳам дўстимиз Омон Матжон “Халқ улким манглайида юлдузин борлигин билса, қадрласа” деб айтганди-да, Шукур Бурҳонга қарата.

Шу-да. Юлдуз борлигини билса-да у. Билмаса нима қилади, билмаса у.

Озодлик: Оломон бўлади.

Энди халқим, деб кўп кўтарамиз. Чунки ота-онамиз бу. Лекин шароит шундай бўлган 800-1000 йиллар мобайнида. Тараққиëтдан, ҳалиям шунисига шукур ўзини унутмаган. Тараққиëтдан орқада қолиб-қолиб кетган. Ўртада Беруний чиқса ҳайратланиб қарашган: “Бу қанақа одам ўзи бу? Биз қатори юрса бўлмайдими, пода боқиб” деб. Машраб чиқса, “бу тентак” деб олиб бориб осишган. Каттаю кичикнинг даражаси шу. Осаëтганда ëнида турган катта муллалар бир-бирига шивирлаб “Машраб ҳақ эди” , деб айтган экан. Кўраяпсизми даражага, савияга кўп боғлиқда у. Мен буни тилаб олмайман, талаб ҳам қилмайман.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке