Аркадағ яна бир маҳоратини намойиш этди

Описание к видео Аркадағ яна бир маҳоратини намойиш этди

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўзининг моҳир мерган, кучли қўмондон эканини намойиш этган.

Бундан олдин кўпчилик яқинда ўзининг 60 ёшлик юбилейини нишонлаган жаноб Бердимуҳамедовни педагог, стоматолог, медицина фанлари доктори, иқтисодий фанлар доктори, Туркманистон Фанлар академиясининг академиги, моҳир чавандоз, автомобиль пойгачиси, ёзувчи, шоир, қўшиқчи, бастакор, доривор гиёҳлар билимдони сифатида билар эди.

Гурбангули Бердимуҳамедов классик кураш ва милтиқдан отиш бўйича Туркманистон чемпиони ҳам бўлган.
У каратэ бўйича 10-дан, таэквандо бўйича қора белбоғ соҳиби ҳамдир.
Туркманистоннинг "Altyn asyr" телеканалида кўрсатилган кўрсатувда Гурбангули Бердимуҳамедов ўзининг кўпчиликка нотаниш жанговар қобилиятини намойиш этган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке