Четдаги олабўжи: Мирзиёевдан кимлар Каримов ясамоқчи? Ўзбекистон - O`zbekiston

Описание к видео Четдаги олабўжи: Мирзиёевдан кимлар Каримов ясамоқчи? Ўзбекистон - O`zbekiston

Ўзбекистонда ҳукумат танқидчиларидан халқ душмани ясаш яна бошланмоқдами?

Бу Президент Мирзиёев истагими ёки аслида Мирзиёев ислоҳотларига қарши қаратилган амал?

Яқинда "Ўзбекистон овози"да нашр муҳаррири "Ўзбекистонга зиёнингиз тегмасин" сарлавҳали мақола чоп этди.

Унда муаллиф ва депутат Сафар Остонов ҳозир АҚШда яшовчи собиқ депутат ва журналист Жаҳонгир Муҳаммадни бўҳтон хабарлар тарқатиш ва Ўзбекистонда давлат тўнтариши қилишга уринишда айблаган.

Ушбу мақола ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.

Аксарият ўқувчилар бу ҳам Совет Иттифоқи ва Каримов бошқарувига хос буюртма мақолами деган саволни беришмоқда.

Кўпчилик айни мақола Президент Мирзиёев бошлаган ислоҳотларга бутунлай қарши деган.

Айримлар эса наҳотки мамлакатда ичкарисида бугун Мирзиёев бошлаган ўзгаришларга қарши чиқаётган кучлар бор, деган саволларни ҳам сўрашмоқда.

Шу қаторда, Шавкат Мирзиёевга ишончсизлик билдирган изоҳлар ҳам пайдо бўлган.

Гап аслида нимада?

Айни мақола ҳукуматдан ёки хавфсизлик хизматларидан тушган буюртмами ёки шахсий ташаббус?

Битта шу мақола Ўзбекистон яна чорак аср ҳукм сурган даҳшатли диктатура даврига қайтишини англатадими?

Ҳақиқий воқеликка ойдинлик киритиш учун Тошкентдан мақола муаллифи ва депутат Сафар Остоновни, АҚШдан мақола "қаҳрамони" собиқ депутат Жаҳонгир Муҳаммадни ва Франциядан таҳлилчи Камолиддин Раббимовни баҳсга чорладик.

Суҳбатни Рустам Қобил олиб борди.

BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda

Комментарии

Информация по комментариям в разработке