Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимоя соҳадаги вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди

Описание к видео Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимоя соҳадаги вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 20 февраль куни ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Мамлакатимиз Конституциясининг 1-моддасида Ўзбекистон ижтимоий давлат экани белгиланган. Шунга мувофиқ, 2023 йил 1 июнда аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш бўйича фармон қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди.

Ўтган вақт мобайнида ўндан ортиқ давлатнинг тажрибаси чуқур ўрганилди, малакали экспертлар жалб қилинди. Шу асосда олиб борилган таҳлилларга кўра, бу соҳа 30 йил олдинги тизимда қолиб кетган, фақат давлат ажратган пулни тарқатиш билан шуғулланган. Бу айрим одамларни ўзини ўнглаб олишга эмас, ёрдам кутиб яшашга ўргатиб қўйган.

Мисол учун, меҳнатга лаёқатли кишиларга ҳам нафақа тўлаб келинган. Ногиронлиги борларни тиббий ва ижтимоий реабилитация қилиш, касбга ўргатиш орқали ҳаётга қайтаришга етарлича эътибор берилмаган.

Давлатимиз раҳбари бу тизимни тубдан ислоҳ қилиш, ижтимоий ёрдамнинг манзиллилиги ва натижадорлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

– Бу соҳада умумий ишлаб бўлмайди. Ҳар бир оила ва инсон тақдирига алоҳида, профессионал ёндашиш лозим. Ижтимоий хизмат тўғри йўлга қўйилса, эҳтиёжманд фуқаролар жамиятда ўз ўрнини топади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда шу борадаги устувор вазифалар белгиланди. Аввало, ижтимоий хизмат ва ёрдамни маҳалла даражасида ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке