Азизлархон Эшон масжиди тарихи | Toshkentnoma

Описание к видео Азизлархон Эшон масжиди тарихи | Toshkentnoma

"Тошкентнома" кўрсатуви
"Тошкент" телеканали
ТОШКЕНТ шаҳри Ўзбекистон Республикаси пойтахти, Тошкент вилояти маркази. Марказий Осиёнинг йирик саноаттранспорт чорррахаси ва маданият марказларидан. Республиканинг шим. шарқий қисмида, Тяньшан тоғлари этакларида, 440—480 м баландликда, Чирчиқ дарёси водийсида жойлашган. Иқлими континентал, йиллик ўртача т-ра 13,3°, янв. нинг ўртача траси —1,1°, энг паст т-ра —29°. Июлнинг ўртача траси 27,5°, энг юқори т-ра 42°. Йилига 360 — 390 мм ёғин ёғади. Чирчиқ дарёсидан чикарилган ва бутун шаҳар бўйлаб ўтадиган Бўзсув, Салор, Анҳор, Қорасув, Оққўрғон, Бўрижар, Октепа, Қорақамиш ва б. каналлар унинг микроиклимига ижобий таъсир кўрсатади. Майд. 327,9 км2. Аҳолиси 2157,8 минг киши (2004 й. ; 1977 й. 1689 минг киши, 1970 й. — 1385 минг киши, 1959 й. — 927 минг киши, 1939 й. — 556 минг киши, 1926 й. — 314 минг киши, 1897 й. — 156 минг киши). Шахарда 11 туман (Акмал Икромов, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Миробод, Сергели, Собир Раҳимов, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яккасарой, Ҳамза), 1 шаҳарча(Улуғбек) бор (2004).
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Тошкентда Ўзбекистоннинг бошқа вилоят ва шаҳарларида бўлгани каби бошқарувнинг тарихиймиллий шакли — ҳокимлик ўрнатилди. 1991 й. 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси пойтахти — Тошкент шаҳри мақоми ва давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Тошкентда ҳоким лавозими жорий этилди. Тошкент шаҳар ҳокими Президент томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда Халқ депутатлари шаҳар кенгаши томонидан тасдикланади. Шаҳардаги туманларнинг ҳокимлари шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади хамда халқ депутатлари шаҳар кенгаши томонидан тасдикланади. Тошкент 2000 йилликдан ортиқ тарихга эга. Бу давр ичида у мудофаа девори билан ўралган қалъадан жаҳондаги йирик шаҳарлардан бири, Ўзбекистон Республикасининг пойтахтигача бўлган йўлни босиб ўтди. Асрлар давомида шаҳар ўзининг тинч ҳаётидаги муҳим воқеаларни ва суронли жангу жадалларни,. юксалиш ва инқироз даврларини бошидан кечирди. Неча бор шаҳар вайрон бўлиб, қайта қад кўтарди. Кдц. ўрнидан неча бор силжиб, номи хам бир неча марта ўзгарди. Хожа Аҳрор Валий, Шайх Умар Боғистоний, Абу Бакр Шоший, Абу Сулаймон Банокатий, Ҳофиз Кўҳакий каби буток алломалар шу ҳуджда яшаб, ижод этганлар.

Тошкентнинг узоқ ўтмиши ва у қад кўтарган қад. Чоч ёки Шош вилояти ҳақидаги маълумотлар ёзма манбаларда хилмахил ҳамда узуқюлуқ тарзда акс этган. Зардуштийларнинг қад. муқаддас китоби Aeecmona Сирдарё ҳавзасидаги мамлакат «Турон», аҳолиси эса «тур»лар деб юритилган. Бу ўлкада тур қавмлари уруғ ва қабила оқсоқолларининг диний ва сиёсий қароргоҳи — Қанғха (Қанға) шаҳри борлиги тилга олинади.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке