З.М. Бобур ва унинг фарзандлари ҳақида

Описание к видео З.М. Бобур ва унинг фарзандлари ҳақида

З. М. Бобур барча маълумотларни биламиз. Унинг туғилган санасидан бошлаб, юритган сиёсатигача, асарлари-ю ғазал ва рубоийларигача мактаб давридан танишганмиз. Аммо унинг фарзандлари ҳақида нималар биламиз. Масалан шоҳ ва шоир Бобурнинг қанча фарзанди бўлган? Бугун буюк аллома З. М Бобур таваллуд кунида шу ҳақда маълуомт бермоқчимиз.
Бобурнинг турли хотинларидан 9 нафар ўғил ва 9 нафар қиз дунёга келган. Уларнинг кўпи ёшлигида ёки туғилибоқ вафот этган;
Ойша Султон бегим Бобурнинг биринчи хотини темурийзода Султон Ахмад мирзонинг 3 –қизи. Ундан Фахринисо бегим туғилган (1502—1502)
Яна бир аёли Мохим Султон бегим темурийзода Хусайн Байқоронинг қариндоши шиа мазҳабидаги шайҳ Ахмаднинг қизи. Ундан подшох Насриддин Мухаммад Хумоюн (1508—1556), Меҳр Жаҳон бегим (1515-йилгача туғилиб, чақалоқлигида вафот этган), Эшон Давлат бегим (чақалоқлигида вафот этган), Шахзода Барбол мирзо (1518—1521), Шаҳзода Фаррух мирзо (1526—1527) исмли фарзандлар кўрган;
Завжалари Солиха Султон бегим Сохиба эса темурийзода Султон Махмуд мирзонинг қизлари. Ундан Гулрух бегим (1519 йилгача таваллуд топган) исмли қиз дунёга келган;
Ттемурийзода Султон Ахмад мирзонинг бешинчи қизлари Маъсума Султон бегим бўлиб яна бир завжаси бўлиб, ундан Чача Нур (1509 йилгача туғилган) исмли қиз кўрганлар.
Гулрух бегим Амир Султон али мирзонинг синглиси. Бегим шахзода Комрон мирзо (1509—1557), Гулизор бегим (1515-йилгача туғилибоқ вафот этган), шаҳзода Мухаммад Аскарий мирзо (1517—1554), шаҳзода Султон Ахмад мирзо (1517—1525), шахзода Шохруҳ мирзо (1522—1527)ларни дунёга келтирган.
Дилдор оғача эса темурийзода Султон Махмуд мирзонинг қизлари. У Гулранг бегим (1511/15 — 1534-йилдан кейин), Гул Шара бегим (1515/17—1557), Шахзода абу Наср Мухаммад Хиндол мирзо (1519—1551), Гулбадан бегим (1524—1603), шаҳзода Алур мирзо фарзанд кўрган;

Комментарии

Информация по комментариям в разработке