Алишер Навоий асарлари жамланмаси | Xalq mulki

Описание к видео Алишер Навоий асарлари жамланмаси | Xalq mulki

"Халқ мулки" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Ўзбек халқининг улуғ мутафаккир шоири Алишер Навоий (1441—1501) дан Шарқ классик адабиётининг барча жанрларига оид жуда катта ҳажмдаги бой мерос етиб келган. Ўз даврида юксак гуманистик ғояларни бадиий баркамоллик билан ифодалаб берган адиб асарлари асрлардан асрларга, насллардан наслларга ўтиб ардоқланиб келди. Янги авлодларнинг эзгу умидлари, ажойиб орзулари зуҳури йўлида ҳам илҳомбахш кучга айланди. Шунинг учун ҳам улар инқилобгача бўлган даврда қўлёзма ва босма ҳолида кенг тарқалди. Шоир асарларининг республикамиздагина эмас; балки жаҳон кутубхоналарида маълум бўлган нусхалари шундан далолат беради.
Алишер Навоийнинг ўлмас меросини кенг қамровда ўрганиш, уларнинг кўп нусхали нашрларини ташкил этиш асосан бизнинг давримизда бошланди. Шоир асарларини текстологик планда ўрганишга киришилди. Улардан айримларини, ҳозирги тил нормалари асосида шарҳлар билан қўшиб нашр этиш йўлга қўйилди. Бу ишлар Алишер Навоий туғилган куннинг 500 йиллигини нишонлаш бўйича бошланган тадбирларни амалга ошириш муносабати билан айниқса жонланиб кетди. Натижада иккинчи жаҳон урушигача бўлган даврда шоир лнрикасидан сайланма нашрлар юзага келди. «Хамса» достонларини чоп этишга киришилди.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке