ПРЕЗИДЕНТГА МУРОЖААТ

Описание к видео ПРЕЗИДЕНТГА МУРОЖААТ

Бош прокуратура менга туҳмат ва таҳдид қилди. Мендан сиёсий жиноятчи ясамоқчи.
Мени ҳимоя қилинг!

"Самарқандда янги мафия" номли видеолавҳам намойиш қилинган эди, унда 102 та ишда битта жабрланувчи, битта гувоҳ, битта қўлга кишан солувчи ва битта судья иштирок этганини, қўлга олинган юздан ортиқ кишининг бирортаси қамалмаганини, барчасини судьялар "соғганини" фош қилган эдим.

Прокуратура органлари бу ишга оид барча хужжатларни йиғиштириб олиб, мафия аъзоларига эмас, менга қарши ҳаракат бошлади. Улар мени прокуратура органларининг обрўсини тўкиб, халқни уларга қарши гиж-гижлашда айблашди.

Бош прокурорлари пора билан қўлга олиниб, турмада ўтирган идора масъуллари мени бу ишларни пора умидида қилган деб гумон қилди.


#прокуратура #Самарқанд #бошпрокуратура #президентгамурожаат #президент #мурожаат #prokuratura #boshprokuratura #Samarqand

Комментарии

Информация по комментариям в разработке