"Қўқон ушшоғи", Норимбой Мусаев

Описание к видео "Қўқон ушшоғи", Норимбой Мусаев

Юсуф Сарёмий ғазали. Моҳир санъаткор Норимбой Мусаев ижросида. Қўшиқ ёқса, обуна бўлинг, лайк босишни унутманг.

(Қўшиқлар муаллиф розилиги билан ютубда нашр қилинмоқда.)

Қўшиқ матни:

Қаро кўзунгни асири мудом сурмаи ноз,
Замона кўрмади бир сен каби қади танноз.

Чаманда сарв қадингдек латиф эмас шамшод,
Юзинг гули каби ризвон гули эмас мумтоз.

Юзингни равзада насрин хаёл айласа кам,
Латофатингни Эрам боғида пари деса оз.

Рақам чекарда хатти анбарингни котиби сунъ,
Бериб дур лаълингга ёқут суйи билан пардоз.

Хумори бодаман, эй соқий, тут қадаҳ манга,
Етушти мавсуми гул, мутриб эт таронани соз.

Ичурди илгида гулрух бинафша жомида май,
Бўл, эмди Юсуфий, чун андолиб нағма тароз.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке