Bu kunlarni g'animat bilaylik! | Shayx Muhammad Solih Munajjid

Описание к видео Bu kunlarni g'animat bilaylik! | Shayx Muhammad Solih Munajjid

Алҳамдулиллаҳ.
Зул-ҳижжа ойининг аввалги ўн куни йилнинг энг афзал кунларидир.
У кунларда қилинадиган амаллар, бошқа кунларда қилинадиган амаллардан кўра Аллоҳга суюклироқдир.

Биз бу кунларни ғанимат билиб, ҳар қандай солиҳ амалларни бажаришга ҳарис бўлмоғимиз керак.
Фарз намозларни ўз вақтида адо этганимиздан кейин, нафл намозларни кўпайтириш, рўза тутиш, Қуръон тиловати. Ва Аллоҳга кўп дуо.Қўлдан келгунча уларга яхшилик қилиш.
Муҳтож мусулмонларнинг ҳожатларини ўташ. Касалларни бориб кўриш. Мискин ва бева-бечораларга таом тарқатиш. Ва қўлдан келгунча мана шу каби амаллар билан машғул бўлиш керак

Таҳлил:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.

Такбир:
اللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ كَبِيرًا
.
Тасбеҳ:

سبحان الله

Ва Аллоҳга кўп ҳамду санолар айтиш керак.
Ва яна алоҳида, арафа куни бомдод намозидан бошлаб, фарз намозларида, саломдан кейин айтиладиган такбирларга янада эътиборли бўлиш керак.
Саҳарларда истиғфор айтишни ҳам кўпайтиришимиз керак. Қадрли вақтларни бефойда ўтказиб юбормайлик.
Ўзи хоҳлаётган нарсанинг қадр-қийматини билган инсон, унга етиш учун борини сарифлаши осон бўлади.
Аллоҳ ваъда қилган нарса бе баҳодир.
Аллоҳ ваъда қилган нарса жаннатдир.
Жаннат учун енг шимарайлик.

#zulhijjah #oy #amal #tavba #haj #arafa #iymon #ibodat

Комментарии

Информация по комментариям в разработке