#Edujournal

Описание к видео #Edujournal

Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер Университети Докторантура (илмий ишлар) мактаби декани, Университет илмий тадқиқот этикаси кенгаши раиси физика-математика фанлари номзоди, доцент Икром Рихсибоевнинг “Олий таълим тизимида илмий тадқиқот этикасидан хабардорлик ва унинг замонавий илм-фандаги аҳамияти” номли контентида илмий тадқиқот этикаси масаласига эътибор қаратилган. Видеода дунё ҳамжамияти кўп тилга олаётган илмий тадқиқот этикаси нима эканига ойдинлик киритилган. Суҳбат жараёнида
Илмий тадқиқот этикаси соҳа танлайдими?
Этика қоидалари ким ёки қайси ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади?
Дунёнинг рейтинги юқори бўлган олий таълим даргоҳларида бу борада қандай ўзига хос тажрибалар шаклланган? Уларда асосан қандай тамойиллар асосий ҳисобланади?
Ўзбекистон илм-фанида бу индикаторга эътибор қандай? Изланувсилар илмий тадқиқот этикасидан хабардорми?
Юртимиз изланувчилари орасида илмий тадқиқот этикасини шакллантириш учун қандай таклифларни билдирасиз, каби саволларга жавоб топишингиз мумкин.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке