Ўзбек миллий мусиқа чолғу асбоби - доира тарихи | Xazina

Описание к видео Ўзбек миллий мусиқа чолғу асбоби - доира тарихи | Xazina

"Хазина" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
МУСИҚА ЧОЛҒУ АСБОБЛАРИ — мусиқий тон ёки ўзига хос жарангдор товушлар ҳамда маълум ритмик тузилмаларни ҳосил этишга мўлжалланган чолғу асбоблар; мусиқани якканавоз ёки жамоа (турли ансамбль, оркестр ва б.) тарзда ижро этишда ишлатилади. Ҳар бир Мусиқа чолғу асбобларининг садоси ўзига хос тембр, маълум диапазотм товушқатор ва ифодавий имкониятларга эга. Мусиқа чолғу асбоблари садосининг сифати, кўпинча, муайян чолғу асбобининг шакли, умумий тузилиши, қурилмаси ва уни тайёрлашда ишлатилган материалга боғлиқ. Мусиқа чолғу асбоблари қадимдан қамиш, бамбук, ёғоч, тош, суяк, металл, тери, ипак, кокос ёнғоғи, қовоқ ва б. дан тайёрланган. Садоланиш хусусиятини қўшимча воситалар (мас, сурдинаяан фойдаланиш), ижрочилик услублари (мас, торли созларни тирнаб-чертиб чалиш, флажолет ва б.), баъзи мусика безаклари ёрдамида ўзгартириш мумкин. Пайдо бўлиши инсоният тарихининг илк даврларига тўғри келади; мукаммалланиши эса мусиқа санъати ва ижрочиликнинг ривожланиши ҳамда Мусиқа чолғу асбобларини и. ч. техника тараққиёти билан боғлиқ.

Мусиқа чолғу асбоблари товуш манбаларига қараб гурухдарга, ижрочилик услуби (ёки ишлатилган механизми)га қараб гуруҳчаларга, ўзига хос қўшимча белгиларига қараб хилларга бўлинади. Мусиқа чолғу асбоблари, асосан, торли (хордофонлар), пуфлаб чалинадиган (аэрофонлар), тери қопламали (мембранофонлар), тилчали (гемидиофонлар), пластинкали, электр ва электрон мусиқа чол-ғулари, идиофонлар гуруҳларига бўлинади. Торли чолғу асбобларнинг гурух. чалари: камонли созлар (скрипка, альт, виолончель, контрабас, виола, ўзбек со-зларидан ғижжак, кўбиз, сато ва б.), чертиб чалинадиган созлар (арфа, гусли, цитра, гитара, домра, балалайка, дутор, танбур, рубоб, сетор, дўмбира ва б.), уриб чалинадиган торли созлар (чанг, цимбали ва б.), клавишли уриб чалинадиган созлар (клавикорд, фортепиано, рояль), клавишли чертиб чалинадиган созлар (клавесин ва унинг турлари). Пуфлаб чалинадиган чолғу асбобларнинг гуруҳчалари: тилчали созлар (сурнай, қўшнай, бўламон, шохнай, кларнет, гобой ва б.), тилчасиз созлар (найлар, флейталар), мундштукли созлар (труба, валторна, туба, карнай ва б.), пневматик клавишли созлар (орган ва унинг турлари). Тилчали чолғу асбобларнинг бўлинмалари: пневматик клавишли созлар (фисгармония, баян, аккордеон ва б.), чертиб чалинадиган созлар (чангкўбиз ва унинг турлари), уриб чалинадиган созлар (флексатонлар). Тери қопламали уриб чалинадиган чолғу асбобларнинг гуруҳчалари: созланадиган (литавралар), созланмайдиган (ноғора, дойра, барабан, тамбурин ва б.) чолғу асбоблар. Пластинкали чолғу асбобларнинг гуруҳчалари: уриб чалинадиган резонаторсиз созлар (ксилофонлар ва б.), уриб чалинадиган резонаторли созлар (овоз берадиган пластинкалари остида маълум ҳажмдаги резонаторлар — трубкалар, бўш идишлар ва ҳ. к. ўрнатилган металлофон, маримба, вибрафон ва б.), клавишли уриб чалинадиган созлар (челеста ва б.). Идиофонларнинг гуруҳчалари: созланадиган (оркестр колоколи, кўнғироқчалар, гонг ва б.), созланмайдиган (тарелкалар, тамтам, маракас, қайроқ, қошиқ, сафоил, ликоп, патнис, мис лаган, занг ва б.) чолғу асбоблар.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке