Кўплаб ижодкорларнинг устози, хонанда Насиба Сатторованинг дўстлари даврасида | Do'stlar davrasida

Описание к видео Кўплаб ижодкорларнинг устози, хонанда Насиба Сатторованинг дўстлари даврасида | Do'stlar davrasida

"Дўстлар даврасида" кўрсатуви
"Маданият ва маърифат" телеканали
Насиба Сатторова таваллуд топган оила санъатсевар, айниқса, хонандаларга ихлоси баланд эди. Отаси Парда Сатторов, онаси Норбиби Сатторова, амаки ва опалари ҳам тўй-ҳашамларда қишлоқдошлари (Шаҳрисабз шаҳри биқинидаги Қўштепа қишлоғи) илтимосига мувофиқ даврага чиқиб, қўшиқ куйлашарди. Насиба ана шу яқинларининг ашулаларини тинглаб катта бўлди. Қишлоқдаги Мақсуд Шайхзода номли мактабда ўқиб юрган кезларида хонадонидан унча узоқ бўлмаган пахта тозалаш заводида ташкил этилган, амакиси Рустам Сатторов бадиий раҳбар бўлган ҳаваскорлик тўгараги машғулотларига ҳам қатнашиб турди. Шаҳар халқ театри режиссёри Элмурод Боймуродов уни ёш мақомчилар дастасига олиб келди. Бу даргоҳда Насиба, айниқса, мумтоз ашулаларни хор таркибида, шунингдек, якка ҳолда ижро этиш маҳоратини эгаллади. 1983 йилда ўрта мактабни битиргач, ҳеч иккиланмай, ҳужжатларини Тошкент давлат консерваториясининг анъанавий хонандалик йўналишига топшириб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтди. Талабалик даврида устозлари унга мумтоз ашулалар, шунингдек, ижро йўлларини пухта ўзлаштиришни, бу соҳада тинмай устида ишлашни тавсия қилди. Насиба Сатторова устозлари ўгитларига қатъий амал қилиб, мақомнинг анъанавий ижро йўлларини чуқур ўзлаштириб олишга эришди. Талабалик даврида - 1987 йилда Самарқандда ўтказилган мақомчилар беллашувида "Муғулчаи сегоҳ" ва "Муғулчаи бузрук" мақомларини ижро этиб, моҳир мақомчи санъаткорлар эътирофига сазовор бўлди.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке