Би-би-си архивидан: 'Ҳилол ва юлдуз - Оллоҳга ошиқ Фарғона'. 3-қисм

Описание к видео Би-би-си архивидан: 'Ҳилол ва юлдуз - Оллоҳга ошиқ Фарғона'. 3-қисм

Бундан 25 йил муқаддам Совет империясининг харобалари ўрнида пайдо бўлган янги мустақил давлатлар репрессив сиёсий тузум ва фалаж иқтисодни мерос қилиб олган эдилар.

Уларнинг кўпчилиги тез орада бу меросдан қутулиб, янгича тараққиёт йўлини танладилар.

Аммо Совет Иттифоқининг энг йирик мусулмон аҳолисига эга бўлган Ўзбекистон учун миллий мустақиллик Михаил Горбачёв даврида қўлга киритилган нисбий диний ва сиёсий эркинликларнинг йўқотилишини англатар эди.

Йигирма беш йил мобайнида Ислом Каримов ҳукумати буни ислом ақидапарастлиги ва экcтремизм таҳдиди билан тушунтириб келди.

Исломий ақидапарастлик ҳақиқатми ёки афсона?

Диний экcтремизм сабабми ё оқибат?

1991 йил декабридаги илк президентлик сайловларидан кўп ўтмай, Ўзбекистонга сафар қилган Би-би-си журналистлари ушбу саволларга жавоб топишга уринганлар.

Ўтган вақт мобайнида бу саволлар долзарблигини йўқотмагани учун "Ҳилол ва юлдуз-Оллоҳга ошиқ Фарғона" ҳужжатли филмини эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке