✔️ Долзарб! ИЧАКЛАРНИ ДАВОЛАШ - Ичак шамоллаши давоси - "Тешик" ичаклар (3-қисм)

Описание к видео ✔️ Долзарб! ИЧАКЛАРНИ ДАВОЛАШ - Ичак шамоллаши давоси - "Тешик" ичаклар (3-қисм)

🌸Telegram kanali: https://t.me/uzshifo_info (Yangi!)
🌸 Instagram:   / uzshifo_info   (Yangi!)
🌸 Website: https://uzshifo.info/
----------------------------------

Маълумот манбаси: Doctor Josh Axe

1-қисм:    • ✔️ Ичакларингиз соғломми? Албатта кўр...  
2-қисм:    • ✔️ Овқат юқмаяптими? Тез чарчайсизми?...  

#Касалликлар илдизи ичакларингизда! Ичакларни даволаш / "Тешик" #ичак касаллиги давоси

"ТЕШИК" ИЧАКЛАРНИ ДАВОЛАШНИНГ 4 БОСҚИЧИ  

1. САБАБЛАРНИ ТЎХТАТИШ БОСҚИЧИ: Ичакларингиз саломатлигига салбий таъсир кўрсатайтган маҳсулотарни истеъмол қилишни тўхтатинг

Қуйидаги маҳсулотларни истеъмол қилишни тўхтатинг:

❌Ивитилмасдан ёки ундирилмасдан пиширилган бутун донлар ёки бутун донли маҳсулотлар
❌Рафинадланган шакар
❌ГМО - гени ўзгартирилган маҳсулотлар
❌Рафинадланган ёғлар
❌Сунъий озуқавий қўшимчалар
❌Пастеризация ва гомогенизация қилинган сут ва сут маҳсулотлари (аниқроғи, деярли барча қадоқланган сут маҳсулотлари)
2. ОВҚАТЛАНИШНИ ТУЗАТИШ БОСҚИЧИ: Ичаклар учун фойдали маҳсулотларни ҳар кунги рационингизга киритинг

Қуйидаги шифобаҳш маҳсулотларни ҳар кунги рационингизга киритинг:

✔️Суяк шўрваси (4 соатдан кўп қайнаган суякларнинг шўрваси), холодец
✔️Иситилмаган сут маҳсулотлари: кефир, йогурт, сарёғ, хом пишлоқ
✔️Ферментланган сабзавотлар ва фойдали бактерияларга бой бошқа маҳсулотлар
✔️Кокос ва кокос маҳсулотлари 
✔️Ундирилган уруғлар (чиа уруғи, зиғир уруғи, ва бошқалар)
✔️Омега-3 га бой маҳсулотлар, масалан ёввойи ҳавзадан тутилган балиқ
✔️Кўкатлар ва зираворлар
✔️Озуқага бой ва яллиғланишларга қарши маҳсулотлар: яйловда боқилган ҳайвон гўштлари, мева-сабзавотлар, табиий олма сиркаси, денгиз сабзавотлари ва бошқалар
3. ТИКЛАШ БОСҚИЧИ: Ичакларни тикловчи қўшимча табиий моддалар қабул қилинг

Ичакларни тикловчи қўшимча табиий моддаларга қуйидагиларни мисол қилса бўлади:

Пробиотик - фойдали бактериялар. Мисоллар: уй кефири, кимчи (чимча), қатиқ
Эримайдиган толалар - буларсиз фойдали бактериялар яшолмайди. Мисоллар: ундирилган чиа уруғлари, ундирилган зиғир уруғлари, парда пиширилган сабзавотлар, мевалар
Энзимлар - ҳазм учун керакли энзимлар (protease, amylase, lipase, lactase) . Энзимлар овқатдан олдин ва кейин 1-2 капсуладан истеъмол қилинади. Аптекаларда мавжуд.
Қизилмия илдизи - ошқозон ва ичак учун жуда фойдали. Кунига 0.5-1 граммдан истеъмол қилса бўлади
Коллаген - ичаклар саломатлиги учун ниҳоятда муҳим. Коллаген суяк шўрвасида (холодецда) етарлидир. Ҳар куни 1-2 стакан суяк шўрвасидан истеъмол қилинг ёки кунига 2 маҳал 2 ош қошиқ коллаген оқсилидан истеъмол қилинг.
Мумиё - ичаклардаги яллиғланишларни қамайтиради ва яралар ҳосил бўлишининг олдини олади
Рейши қўзиқорини - ичаклар ва иммунитет учун ниҳоятда фойдали, саратон ҳужайраларини нобуд қилади, генларнинг мутациялашишининг олдини олади, жигар учун ҳам фойдалидир.
Зефир илдизи (Marshmallow root) - ичаклар саломатлигини таъминлайди ва табиий антигистамин ҳусусиятларига эга (аллергияга қарши). Занжабил билан бирга истеъмол қилинганида ошқозон ярасининг олдини олади.
4. БАЛАНСЛАШТИРИШ БОСҚИЧИ: Ичак микрофлорасини тиклаш учун ичакларни фойдали бактериялар билан бойитинг. Бу жуда муҳим босқичдир.

Фойдали бактерияларга қуйидаги маҳсулотлар ниҳоятда бой:

Уй кефири (кефир донлари билан тайёрланган кефир)
Корейс кимчиси - чимча
Ферментланган сабзавотлар - тузлаб 3-7 кун хона ҳароратида қолдирилган карам (уксуссиз)
Қатиқ

Фойдали бактерияларни боқиш учун билан бирга пребиотик ҳам истеъмол қилиш керак. Масалан, пиёз, саримсоқ, кўк пиёз.
Қатиқ истеъмол қилсангиз қатиққа саримсоқ ёки пиёз қўшиб истеъмол қилинг, шунда ҳам пробиотик ҳам пребиотик истеъмол қилган бўласиз.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке