"Рустамбанк": Хусусий банк ғояси Каримовдан чиққан

Описание к видео "Рустамбанк": Хусусий банк ғояси Каримовдан чиққан

Бир йил муқаддам қамоқдан озод этилган "Рустамбанк" асосчиси Рустам Усмонов Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ошириш ва Россиядаги мигрантларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бизнес режалар устида ишлаётганини маълум қилди.

Би-би-си билан суҳбатда 70 ёшли собиқ миллионер ва сиёсий маҳбус "Рустамбанк" тарихи, марҳум президент Ислом Каримов билан муносабатлари ва Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Аввалроқ Россия фуқаролигини олган Рустам Усмонов 19 йил умрини қамоқда ўтказган ва ўтган йилнинг 14 февралида озодликка чиқарилганди.

Рустам Усмонов билан Би-би-сининг Москвадаги студиясида мухбиримиз Соҳиба Ҳайитбоева суҳбатлашган.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке