Чумоли кислотаси билан асалари оилаларига ишлов бериш

Описание к видео Чумоли кислотаси билан асалари оилаларига ишлов бериш

Чумоли кислотаси билан Варроа ва Тропиэлапс канасига қарши самарали ишлов йўли

Керакли бўлган ингридиентлар:
700 мл (миллилитр, миллиграмм эмас) 85% чумоли кислотаси
320 мл тоза сув
Битта оддий шетка (краскалаш учун ишлатиладиган)
Битта распиратор (Авто краскачилар ишлатади)

Препаратни тайёлаш:
Сувга эҳтиёткорлик билан чумоли кислотаси қўшилади ва яхшилатиб аралаштирилади
ЧУмоли кислотаси сувни ёктимайди, шунинг учун сувга чумоли кислотаси қўшилади,
кислотага сув эмас.

Қўллаш усули:
Асалари оилаларидан ёпиқ авлод (печать расплод) олинади, арилари оила ичига қоқилади.
Шетка препарат ичига 1-1,5 смга чўктирилади ва озроқ тиндирилади (5-10 сек) ва сўнгра ромга суркалади.
Ромга суркалганда препарат ром устида оқмаслиги керак.

Мухим:
Агар ромда очиқ ва ёпиқ авлод аралашган бўлса, препаратни иложи борича очиқ авлодга теккиздирмаслик керак.
Препарат личинкаларни куйдиради ва личинкалар ўлади.

Таъсир этиши:
Чумоли кислотаси авлод қопқоқларидан ўтади ва авлодни ичидаги каналарни ўлдиради ва препарат ром оилага солингандан сўнг хам
ташқаридаги барча каналарни тўқади.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке