Бухоро хонлигининг қўшин тузилиши ва ҳарбий бошқаруви тарихи | Tarix va yangi talqin

Описание к видео Бухоро хонлигининг қўшин тузилиши ва ҳарбий бошқаруви тарихи | Tarix va yangi talqin

"Тарих ва янги талқин" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Шайбонийлар даврининг ҳарбий-сиёсий воқеа- лари нисбатан муфассал баён этилган Ҳофиз Таниш Бухорийнинг “Абдулланома” асари алоҳида аҳамиятга эга. Асарнинг қўлёзма нусхалари кўп, асл матннинг учдан икки қисмини санкт- петербурглик олима М. Салохиддинова русча таржимаси билан чоп этган. Китоб 1942–1952 йиллари С.Мирзаев ва Ю.Ҳакимжонов томонидан ўзбек тилига таржима қилинган. У 1995–1997 йилларда икки китоб ҳолида Б.Аҳмедов томони- дан нашр этилди.
“Абдулланома” асарида шайбонийларнинг ҳар- бий тизими ҳақидаги маълумотлар бошқа манба- ларга қараганда бироз кенгроқ ва батафсилроқ ёритилган. Унда қўшиннинг олий ҳукмдор иш- тирокида ҳарбий кўрикдан ўтказилиши, қурол- ланиш, моддий таъминот, қалъаларнинг кўриниши, уларни таъмирлаш борасидаги тадбирлар, улар- нинг қамал ёки мудофаа қилиниш усуллари, жанг қилиш тактикалари, ҳарбий мансабдорлар ва улар- нинг вазифалари, янгича қуроллар (тўфанг) ҳамда уларни ишлатадиган ҳарбий гуруҳлар, ҳарбий тайёргарликлар хусусидаги қимматли маълумотларни учратамиз.
XVI асрнинг иккинчи чорагида хонлик пойтах- тининг Бухорога кўчирилиши муносабати билан қурол-аслаҳа ишлаб чиқарувчи усталар ҳам шу ерга тўпланган. Бу ерда хон қўшинини қуроллантириш учун лозим бўлган қурол-аслаҳанинг асосий қисми ишлаб чиқарила бошланган. “Абдулланома”да Аб- дуллахон II юришда бўлган пайтда қўшини учун кўплаб қурол-аслаҳалар Бухородан олиб келин- ганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд [7:329]. Ҳофиз Таниш Бухорий Абдуллахон аскарларининг аксарияти Яман қиличи билан қуролланганлиги ҳақида маълумот беради [8:163]. Шунингдек, ҳарбий болталар ҳам бўлиб, ундан асосан қалъалар қамали жараёнида дарвоза қулфини бузишда фой- даланилган [7:278]. Жанг болталари табарзин [7:105] деб аталиб, улар оддий болталардан даста- си узунлиги билан фарқ қилган.
Қўшинда найза ҳам асосий қуроллардан бири ҳисобланган. Улар асосан текисликда, юзма-юз жанг қилишда қўлланилган. Найзаларнинг даста-
си қайин дарахтидан, учи эса темир ва пўлатдан ишланган. Бухоро қўшинида “хатти найза” деб аталган найза тури кенг тарқалган бўлиб, улар узун ва тўғри дастали бўлган. Арабистон ярим оролидаги Хатти манзилида ишлаб чиқарилган тўғри найзага қиёсан, барча тўғри дастали найза- лар шу ном билан юритилган.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке