#ayollar #yangidars #hijob
Аллоҳ таоло айтади:
“Эй Пайғамбар, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ўрасинлар! Мана шу уларнинг (чўри эмас, балки озод аёллар эканликлари) танилиб, озорланмасликлари учун энг яқин (воситадир). Аллоҳ Мағфиратли ва Меҳрибон бўлган Зотдир”. (Аҳзоб сураси, 59-оят)
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бутун борлиқни Ўз ҳикмати билан яратди, шу ҳикматига биноан бу махлуқотларни жонли ва жонсизлар қилиб яратиб, жонлиларини эса эркак ва аёлга ажратди. У Зот аксар буйруқларида ва қайтариқларида хитобни бу икки жинсга қаратган бўлсада, Ўз ҳикматининг тақозосига кўра, эркак қилиб яратган бандаларига ўзларига хос, аёл қилиб яратган бандаларига ўзига хос ҳукмларни ҳам баён қилди. Чунки, уларнинг ҳар бирининг ўзига хос табиатлари бор. Бири жисмоний тарафдан бақувват бўлса, иккинчиси заиф, бирида ақл-заковат кучли бўлса, иккинчисининг иффати юксакроқдир. Шу нуқтаийи назардан келиб чиқиб Устоз Юсуф Даврон ҳам салафларнинг йўлларига эргашиб, аёлларга хос бўлган, янги “Муслима аёлнинг либоси ва зийнатига оид ҳукмлар” номли туркум дарслар ўтишни ирода қилдилар. Бу дарсда, “Аёл кишининг кийинишига катта эътибор қаратишнинг ҳикмати”,
“Аёл ўз танасини сатр қилиши фарз бўлган ўринлари”,
“Аёл кишининг маҳрамлари олдидаги аврат ўринлари”,
“Аёл кишининг номаҳрамлар олдидаги аврат ўринлари”,
“Аёл кишининг номаҳрам шифоркорга мурожаат қилиши”,
“Муслима аёлнинг ҳижоби ва зийнатининг жамиятдаги муҳим ўрни”,
“Ҳижобнинг шартлари ҳамда замонавий ҳижоблар ҳукми”,
“Инсон ёки ҳайвоннинг расми бор кийимларни кийиш”,
“Бут-санамлар ва бошқа динларнинг рамзлари битилган кийимлар кийиш”,
“Қуръони Карим оятлари ёки салавотлар ёзилган кийимлар ҳукми”,
“Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ёзилган кийимлар кийиш”,
“Замонавий келин кўйлакларини кийиш ҳукми ҳақида алоҳида боблар”,
“Аёл кишининг зийнатланишига оид умумий ва муҳим қоидалар”,
“Сочларни ёзиб юриш, турмаклаш ва соч улаш ҳукми”,
“Юзни макияж, тирноқларни эса маникюр қилдириш ҳукми”,
“Соч куйдириш ҳамда тақинчоқ тақиш аҳкомлари”,
ҳамда, "Уйларни безашга оид зарурий масалалар" баён қилинади.
Дарсларимиз ҳафтанинг ҳар шанба кунлари, MuhsinTV каналининг YouTube, Facebook ва Телеграм каналларида Тошкент вақти билан соат 19:00да эфирга узатилади. Дарсларни кузатиб боринг! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг! Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ушбу бошлаган дарсларимизни ўзимиз учун ҳам, бутун муслима опа-сингилларимиз учун ҳам фойдали қилишини сўраймиз.
Информация по комментариям в разработке