Баҳс: Мирзиёев мақтовга лойиқми ёки танқидга?

Описание к видео Баҳс: Мирзиёев мақтовга лойиқми ёки танқидга?

"7 кун ичида Ўзбекистон аҳлини ҳайратга солган 7 хабар", "Шавкат Мирзиёев: Биз кейинги пайтда одамлар билан мулоқот қилишни унутиб қўйдик", "Шавкат Мирзиёев давлат халққа хизмат қилиши кераклигини айтди"- булар сўнгги кунларда ўзбек интернет нашрларида чоп этилган сарлавҳаларнинг атиги бир нечтаси, холос.

Шавкат Мирзиёев хали Президент сифатида қасамёд қилгани йўқ, аммо унинг президентлигидан йирик ўзгаришлар кутилмоқда.

Ҳозирнинг ўзида Мирзиёев фуқароларнинг арзу-додига қулоқ солиш ва ҳокимларни халқ олдида ҳисоб беришга мажбурлаш сари қадамларни қўйган, шунингдек, қама-қамаларга барҳам бериш, суд тизимини ислоҳ қилиш, пул сиёсатини либераллаштириш ва келажакда ҳокимларни сайланадиган қилишга ваъда берган.

У буларнинг шунчаки сайловолди ваъдалари эмаслигини таъкидлаган.

Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига қилинаётган мурожаатларнинг мазмунига эътибор қаратилса, янги Президентдан ҳамма ҳамма нарса кутаётганини хулоса қилиш мумкин.

Бу кутишларнинг қанчалик асосли ва асосли эмаслиги борасида эса фикрлар турлича.

Ғарб матбуоти Ўзбекистонда бир қаттиққўл раҳбар ўрнини иккинчиси эгаллагани ҳақида ёзган.

Айрим таҳлилчилар Мирзиёевнинг ислоҳотлари ижтимоий-иқтисодий соҳа билан чекланиши, йирик сиёсий ўзгаришлар юз бермаслигини ҳам башорат қилишмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон ичкарисида ҳозирнинг ўзида ўзгаришларни Мирзиёев номи билан боғлаш ва уни улуғлаш бошлаб юборилганини кузатиш мумкин.

Хўш, Шавкат Мирзиёев мақтовга лойиқми?

Би-би-си тошкентлик инсон ҳақлари фаоли Шуҳрат Рустамов ва журналист Шароф Убайдуллаевларни суҳбатга тортган.

Суҳбатнинг тўлиқ аудио версиясини www.bbcuzbek.com да тингланг.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке