Uzbek "Шарқ тароналари" деб самарқандликлар светсиз қолди

Описание к видео Uzbek "Шарқ тароналари" деб самарқандликлар светсиз қолди

Самарқанд шаҳрида тўққизинчи бор ўтказилаётган "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали билан боғлиқ тадбирлар аҳоли учун бир мунча ноқулайликлар яратгани айтилмоқда.

27 август куни Самарқандда "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросими ўтаётган маҳал шаҳарнинг айрим жойларида аҳоли светсиз ўтирган.

Самарқанд шаҳрининг Хўжа Аҳрор Валий мавзесида яшовчи Низомиддиннинг Озодликка айтишича, ёз кунлари свет ўчиши шаҳарликлар учун кутилмаган хол бўлган.

Электр узилишлари одатда қиш кунлари кўп бўлади. Кеча кундузги 11 дан кечқурунги 10 яримгача светсиз ўтирдик. Электросетга телефон қилсак, шу фестивал сабабли дейишди. Фестивал тугаганидан ярим соатлар ўтиб свет ёнди,- дейди Низомиддин.

Электр таъминотидаги узилишлар Самарқанднинг "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали ўтаётган Регистон майдонига яқин мавзеларда қайд этилган.

Шунингдек, "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали ва унинг очилишига Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов келгани боис Самарқандга элтувчи йўлларнинг ёпиб қўйилгани ҳам шаҳарликлар учун ноқулайликлар яратган.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке