АНВАР БЕРДИЕВ: "Саркисяндан кейин "Нефтчи"да қола олмасдим."

Описание к видео АНВАР БЕРДИЕВ: "Саркисяндан кейин "Нефтчи"да қола олмасдим."

Бугунги кунда Фарғонанинг "Истиқлол" жамоасини бошқариб келаётган иқтидорли мураббий АНВАР БЕРДИЕВ билан кеча машғулотлар орасидаги танаффус маҳалидан фойдаланиб, суҳбатлашиб келдик. Қайтишимизни чин маънода истаганларга ўзига хос тортиқ сифатида жума куни Ютуб канали орқали намойиш этмоқчимиз. Бешинчи бор уринишдан сўнг амалга ошган интервью дейишимиз мумкин. Ҳар сафар гаплашиш борасидаги илтимосимиз турли сабабларга кўра амалга ошмай қолаётганди. Собиқ тўпурар,маҳоратли ҳужумчи билан мусоҳаба ўтказишимизни сўраганлар бисёр эди. Нафақат бугунги фаолияти,балки кечаги футболчилик давридаги ўзига хос,эслашга арзийдиган воқеликларга тўхталдик. Клубларда учраб турадиган ишга муносабатнинг юқори намунаси,айрим раҳбарларнинг алдовлари ҳам эслаб ўтилди. "Насаф"даги ўйинлари,кейинчалик фарғоналиклар сафига қўшилгач,ҳаёти,дунёқараши ўзгариб кетганлигини Анваржон тўлқинланиб ҳикоя қилиб берди. "Нефтчи" ва устози Саркисянга бўлган ҳурмати юқори эканлигининг сирларини ошкор этди. Мулоқот давомида вақт қандай ўтиб кетганлигини ҳатто сезмай қолдик. Мураббийга келгуси ишларида омад тилаб,хайрлашдик.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке