"Супер қайнона" спектакли
"Маҳалла" телеканали
Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали драма театри
Санжарали Имомов асари асосида.
1919 йили Туркистон Халқ Комиссарлари Совети Қарорига мувофиқ Карл Маркс номидаги театр труппаси ташкил қилинган ҳамда бу труппа Колизейда (собиқ филармония) жойлаштирилган бўлиб, драматик спектакллар ҳамда мусиқали драма ва комедиялар саҳналаштирилган. Ўтган асрнинг 20-йилларида Тошкент шаҳрининг ўзида учта давлат мусиқали дра ма театри фаолият кўрсатган . Ўзбек Давлат мусиқали театри 1939 йили 14 июлда Республика ўзбек мусиқали комедия театри номи билан ташкил қилинган. Бу театрга Карл Маркс труппаси, Тошкентдаги учта мусиқали драма театрларида ҳамда вилоятлардаги театрларда фаолият кўрсатаётган иқтидорли актёрлар жалб қилинган. Карл Маркс труппасининг режиссёри М. Муҳаммедов саҳналаштирган Ҳамзанинг “Майсаранинг иши” мусиқали комедияси театрнинг илк спектакли ҳисобланади. Майсара ролини Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик драма театрининг артисти, Ўзбекистон халқ артисти Мария Кузнецова ижро этган. Спектаклга Карл Маркс труппасидан таклиф қилинган актёрларнинг барчаси янги театрга ишга олинганлар. Бу театрга 1940 йили 11 ноябрда Санъат ишлари бошқармасига қарашли Муқимий номидаги республика ўзбек мусиқали драма ва комедия театрига айлантирилган.
40-йилларда Андижон вилоят мусиқали драма театрининг бадиий раҳбари Тўхтасин Жалилов бошчилигидаги ўнлаб таниқли актёрлар пойтахтга олиб келинган ва Тўхтасин Жалилов театрнинг бадиий раҳбари деб эълон қилинган. 1941 йил баҳорида театрга Лутфихон Саримсоқова ва Зуҳур Қобулов келиб қўшилган.
Театр дастлабки йиллари Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри ва пойтахтдаги Ташсовет биносида иш бошлаган, кейинчалик Тошкент шаҳар Бешёғоч мавзесида театр биноси қуриш ишлари лойиҳалаштирилган. 1943 йил театрнинг янги биноси битгач, театр Бешёғоч даҳасига кўчирилган.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Муқимий театри жамоаси умумхалқ курашига ўз ҳиссасини қўшди. Уруш мавзуида “Қурбон Умаров” (С.Абдулла, Чустий асари), “Қасос” (Туйғун ва А.Умарий асари) номли спектакллар яратилди.
Театр жамоаси урушдан кейинги даврда қардош халқлар, чет эл ёзувчилари ижодига, классикага мурожаат қилади. Шу тариқа хитой тилидан таржима қилинган “Сочи оқарган қиз” мусиқали драмаси томошабинларга манзур бўлди.
Муқимий театри томошабинлари афсонавий, тарихий мусиқали асарларнинг мухлиси эдилар. 1950 йилларда саҳнага қўйилган “Фарҳод ва Ширин” (Ю. Ражабий ва Г. Мушель мусиқаси), “Равшан ва Зулхумор” (Т. Жалилов ва Г. Мушель мусиқаси), А. Бобожоновнинг “Азиз ва Санам” (К. Отаниёзов ва Л.Степанов мусиқаси), З. Фатхуллин ва Ш. Саъдулланинг “Ватан ишқи” (С. Бобоев мусиқаси) каби спектаклларнинг шуҳрати шундан гувоҳлик беради.
1953 йилнинг охирида премъераси бўлиб ўтган Собир Абдулла пъесаси, Тўхтасин Жалилов, Г.Мушел мусиқаси асосида “Муқимий”спектакли театр тарихида алоҳида ўрин тутади. Манон Уйғур ва Раззоқ Ҳамроев бошчилигидаги жамоа номи театрга берилган атоқли шоир Муқимий ҳақида тарихан ҳаққоний спектакл яратишди. Муқимий ролида Раззоқ Ҳамроев чиқади. У куйламади, мусиқали драмада бу янгилик эди. Маннон Уйғур бу ролда куйловчи актёр ижросидан кўра назм санъатини, Муқимий ижодини яхши билувчи Раззоқ Ҳамроевни чиқаришни афзал кўрди ва янглишмади. Муқимийнинг ўзи эмас, қалби куйлади. Зеро, Раззоқ Ҳамроев тилида Муқимий сўзлари, ғазаллари, ҳажвлари, ранг-баранг ҳис-туйғулари мусиқадек жаранглади.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри Ўзбекистонда мусиқали драма тараққиётига хизмат қилувчи асосий театрлардан ҳисобланади. Унинг бағрида кейинчалик республикамизнинг барча вилоят мусиқали драма театрлари репертуарига қўшилган, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон саҳналарида ҳам қўйилган энг сара комедиялар, мусиқали трагедиялар туғилган. “Тоҳир ва Зуҳра”, “Нурхон”, “Олтин кўл”, “Ватан ишқи”, “Тошболта ошиқ”, “Момо ер”, “Ўжарлар”, “Жоним фидо”, “Зўлдир”, “Гул ва наврўз” ва бошқалар мусиқали драма санъатининг ёрқин ва кўркам намуналаридир.
Театрнинг тамал тошини қўйган Ўзбекистон халқ артистлари Тўхтасин Жалилов, Юнус Ражабий, Маҳмуджон Ғофуров, Лутфихоним Саримсоқова, Эътибор Жалилова, Шаҳодат Раҳимова, Омина Фаёзова, Турсунхон Жаъфарова, Сойиб Хўжаев, Ҳамза Умаров, Файзулла Аҳмедов, Зайнаб Самиева, Фароғат Раҳматова, Фарзиддин Фаёзов, Суръат Пўлатов, Файзулла Аҳмедов, Ҳусан Шарипов ва бошқаларнинг ёди биз учун ҳамиша барҳаёт.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
Информация по комментариям в разработке