Muhammadloiq qori - Kahf surasi / Мухаммадлоик кори Кахф сураси

Описание к видео Muhammadloiq qori - Kahf surasi / Мухаммадлоик кори Кахф сураси

Тиловати: Муҳаммадлоиқ қори Аминов.
Таржима: Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммад Юсуф.

Бу сура Макка сураларидан бўлиб, бир юз ўн оятдан иборатдир. Сурада кишиларнинг Тангри таолога бўлган иймон-эътиқодларини мустаҳкамлаш учун энг гўзал, ибратли қиссалардан учтаси сўйлаб берилади.

Улардан биринчиси «Асҳобул-Каҳф» қиссаси бўлиб, унда золим ҳоким истибдодидан дину иймонларини сақлаб қолиш учун ўз жонларини фидо қилган йигитларнинг бир каҳфга - ғорга паноҳ тортиб киришиб, у жойда уч юз йил қолиб кетишгани ҳақида ҳикоя қилинади. Суранинг «Каҳф»— «Ғор» деб номланишига сабаб ҳам шудир.

Иккинчи қисса Мусо ва Хизир пайғамбарлар қиссаларидирки, унда Мусо алайҳис-саломнинг илм йўлидаги хокисорликлари, Хизир алайҳис-саломнинг бошқа пайғамбарларга берилмаган ғойибдан огоҳлик неъматига муяссар бўлганликлари тўғрисидаги лавҳалар илоҳий қалам билан баён этилади. Учинчи қиссада Аллоҳ таоло марҳамати билан бутун дунёни ўз ҳукмида тутиш шарафига ноил бўлган адолат ва тақвода беназир буюк шоҳ Зул-қарнайн, у кишининг фатҳ-юришлари хусусида сўз юритилади.

Яна бу сурадан молу давлат ғурурланишга арзимайдиган нарсалар экани, умуман бу ҳаёти дунё ўткинчи — бебақолиги ҳақида айтилган бир қанча ибратли мисоллар ҳам жой олгандир.

Изоҳ: Алоуддин Мансур

Комментарии

Информация по комментариям в разработке