НАМОЗДАН КEЙИН БУ ДУОНИ АЙТМАСДАН ЎРНИНГИЗДАН ТУРМАНГ! NAMOZDAN KEYIN O'QILADIGAN DUO

Описание к видео НАМОЗДАН КEЙИН БУ ДУОНИ АЙТМАСДАН ЎРНИНГИЗДАН ТУРМАНГ! NAMOZDAN KEYIN O'QILADIGAN DUO

- MUSLIMA SOLIHA -
⛔ Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни YouTube, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ.



Аллоҳга қулликдир
Ислом динида намоздан муҳимроқ, ундан улуғроқ ва аҳамиятлироқ бошқа ибодат йўқ. Аллоҳ таоло шундай марҳамат этади: «Намозни тўкис адо қилинг! Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур» (Анкабут, 45).

Аллоҳ таоло яна айтади: «Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир» («Мўминун», 1-2); «Мунофиқлар ... қачон намозга турсалар, дангасалик билан, одамлар кўрсин деб турадилар ва Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар» (Нисо, 142).

Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилинган ҳадисларда бундай дейилади: «Ислом беш нарса устига қурилган: «Ла илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» калимаси, намозни адо этиш, рамазон рўзасини тутиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш».


Расули акрамдан: «Қайси амал афзал (Аллоҳга маҳбуброқ) деб сўрашганида: «Вақтида ўқилган намоз », деб жавоб берганлар. (Имом Бухорий ва Муслим). Намознинг фазилати, унинг эвазига бериладиган ажр-мукофотлар ҳақида Сарвари коинотдан бошқа яна ўнлаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган: «Бир киши билан ширк ва куфр орасидаги фарқ намозни тарк қилишдир» (Имом Муслим);
«Қиёмат куни банданинг биринчи бўлиб ҳисоб қилинадиган амали намоздир» (Имом Термизий);
«Қайси бир мусулмон намоз ўқиб, у билан Аллоҳнинг розилигини талаб қилса, гуноҳлари худди дарахтнинг барги тўкилгандек тўкилиб кетади» (Имом Аҳмад).
Islom uz
_______________________________
_______________________________



- МУСЛИМА СОЛИҲА -
Намоз, Зикр, Дуо, Истиғфор, Рўза, Islom dini, Namoz, Zikr, Duo, Istig'for, Ro'za, Ислом дини

Комментарии

Информация по комментариям в разработке