БОЛАСИГА ТИНЧЛАНТИРУВЧИ ДОРИ БЕРАДИГАНЛАР ЯХШИЛАБ ЭШИТИБ ОЛИНГ БОЛАНГИЗ АҚЛИ ОРҚАДА ҚОЛАДИ / ИСЧАНОВ

Описание к видео БОЛАСИГА ТИНЧЛАНТИРУВЧИ ДОРИ БЕРАДИГАНЛАР ЯХШИЛАБ ЭШИТИБ ОЛИНГ БОЛАНГИЗ АҚЛИ ОРҚАДА ҚОЛАДИ / ИСЧАНОВ

Чақалоқ гипоксия экан ёки черепной экан деб тинчлантирувчи дори бериш оқибатини доктор Исчанов сизга бор хақиқатни айтади, мана болангизни қандай келажак кутади!
Болангиз келажакжа ақли заиф бўлади.

Невролог чақалоқ ҳамда болани ўзи текшириб кўриб уни йиғлаши ёки бошқа неврологик ҳолатларига қараб гипоксия ёки черепной давленияси бор экан деб ташхис қўйишга ҳаққи йўқ!

Негаки мия ва бош суяги ичидаги босимни ўлчаш учун камида 3 инструментал усулда текширув ўтқазилиши керак, булар масалан:
1- МРТ ва КТ : Фақат билвосита белгиларини кўрсатиб билади яъни тўлиқ ташхис қўйишга асос бўлолмайди!

2. УЗИ фақат ликвор суюқлигини миқдорини кўрсатиши мумкин аммо миқдор кўп дегани босим бор дегани эмас, бу усул хам тўлиқ ташхис қўйишга асос бўлолмайди.

3. Инвазив пункция усули энг кўпроқ асос бўладиган усул, лекин бу усул хавфли ва зарар бериб қўйиши мумкин.

4. Кўз босимини ўлчаш аппарат ёрдамида, бу хам билвосита асос бўладиган қўшимча усул.

Демак медицина шунча усулларда хам аниқ 100% черепной босим ошганига асос бўладиган далил беролмас экан, невролог ёки бошқа врач болани 1 гина кўрик ва шикоятига асосан черепной ташхис қўйишга ҳаққи йўқ!

Гипоксия масаласи: Бу ташхисни қўйиш учун хам қўшимча усуллар билан текширувдан ўтқазилиши керак.

1. Оксиметрия, қондаги кислород миқдорини аниқлаш.
2. Мия қон томирлар доплер услубида текширилиши.
3. Мия ва уни қон томирларини КТ, МРТ.
4. Бола ланж, уйқучан, диққати йўқ, камҳаракат ва пассив.
5. Умумий қон анализ

Мана шу барча усуллар хам 80% асос бўлолади.

Демак врач шунчаки бемор шикояти ва кўригига асосан мия гипоксияси ташхисини қўйишга ҳаққи йўқ.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке