7000 АҚШ доллар қарзини ва фоизларини ололмаётган фуқаро иши судда кўрилди | Odil sudlov

Описание к видео 7000 АҚШ доллар қарзини ва фоизларини ололмаётган фуқаро иши судда кўрилди | Odil sudlov

"Одил судлов" кўрсатуви
"Ўзбекистон" телеканали
Фуқаролик иши бўйича Тошкент шаҳар суди. Даъвогар Алламуродов Тимур Ғаниевичнинг жавобгар Самиев Дилрух Ниёзметовичга нисбатан қарз, фоиз ва маънавий зарарни ундириш бўйича даъво аризаси кўриб чиқилади.
Даъвогар Алламуродов Тимур Ғаниевич, туғилган йили 1975 йил, Ўзбекистон республикаси фуқароси, маълумоти олий, вақтинча ишсиз, ҳозирда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 5-мавзе, 45-уй 36-хонадонда истиқомат қилади.
Жавобгар Самиев Дилрух Ниёзметович, 1980 йилда туғилган, Ўзбекистон республикаси фуқароси, маълумоти олий, вақтинча ишсиз, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 5-мавзе 30-уй 5- хонадон.
Мазкур фуқаролик ишини судя Алманов раислигида, судя ёрдамчиси Агзамова котиблигида Тошкент шаҳар прокурори ёрдамчиси Ахмедов иштирокида мазкур фуқаролик иши кўриб чиқилади.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz

Комментарии

Информация по комментариям в разработке