Мингбулоқ тумани прокурори билан суҳбат (ТЎЛИҚ)

Описание к видео Мингбулоқ тумани прокурори билан суҳбат (ТЎЛИҚ)

"Ёшлар ойлиги" доирасида Мингбулоқда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, туман прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Муҳаммадихон Жўраев ёш раҳбар кадрлар билан "Zoom" дастури орқали суҳбатлашди.

Мулоқотда коррупциянинг салбий оқибатлари, жиноятчиликни олдини олиш, ёшлар муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Пандемия даврида 1600 га яқин ишсиз ёшлар рўйхати шакллантирилиб, уларга 2 сотихдан иссиқхона, 10 сотихдан шоли майдонлари берилиши натижасида мингга яқини бандлиги таъминланган.

Мулоқот сўнгида прокурор туман ёшларини яқинлашиб келаётган "Ёшлар куни" билан табриклаб, юртимиз равнақида фаолроқ бўлишга чақириб қолди.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке