Пара камондан отиш бўйича Ўзбекистон чемпионатида кучлилар сараланди, янги номлар кашф этилди

Описание к видео Пара камондан отиш бўйича Ўзбекистон чемпионатида кучлилар сараланди, янги номлар кашф этилди

Бугун пара камондан отиш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Пойтахтимизда ўтган мамлакат биринчилигида 30 нафардан ортиқ мерганлар ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Якуний натижаларга кўра, Тошкент шаҳри жамоаси спортчилари медаллар жамғариш бўйича етакчилик қилишди.

Яккалик баҳсларда аёллар ўртасида Ойдиной Мансурова, Шохидахон Тўраева ҳамда Ҳурматхон Ҳамидова, эркаклар ўртасида эса Убайдулла Имомқулов, Жамшид Юсупов ҳамда Абдуваҳоб Қирғизбоев совридорлар сафидан жой олди.

Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларга медаль, диплом ҳамда эсдалик совғаларини топширишди.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке