ЕЛКАМГА МИНГАН ЭШАКЛАР - YELKAMGA MINGA ESHAKLAR

Описание к видео ЕЛКАМГА МИНГАН ЭШАКЛАР - YELKAMGA MINGA ESHAKLAR

Елкамга минган эшаклар....

Хозирги кунда қанча муаммоларинг бор, дўстим. Бир қара! Уларни сон саноғи йўқ.
Сен ўзингга боғлиқ бўлмаган ва сенга аниқ оғирлик қиладиган юкларни кўтариб юрганингдан ўзингни хабаринг борми? Йўқ албатта. Чунки сен елканг устидаги тошлардан,бошлардан ва эскирган ошлардан тўпланган ва тоғдек уйилиб кетган юкларни кўрганинг йўқ. Уларга қарашни ҳам истамайсан. Агар қараганингда эди,сен жудаям қўрқинчли манзаранинг гувоҳи бўлар эдинг.

Шошма,бошқа жойга кетишдан, сенга хақиқатдан кераксиз бўлган сўзларга, шу сўзларни гапирган кўзларга қарашдан аввал сўзларимни эшит.
Шунда сен сенга дард бўлиб турган елкангдаги юкларни кўра оласан. Кўрдингми, энди улардан секин аста қутилишинг хам мумкин.

Эшит, ҳар кимни ўзини дарди бор. Ҳар кимни ўзини қадри бор. Ҳар кимни ўзини бажарадиган иши, қиладиган юмуши ва бу дунёга келишига сабаб бўлган ўзини топшириғи бор. Демакки,ҳар кимни айнан ўзига тегишли бўлган юки бор.

Ҳар бир одам, ўзини вазифасини бажармагунча бу дунёдан кетмайди. Ҳар ким ўзини ишини қилмагунча боши деворга урилаверади. Берилган ишига, вазифасига рози бўлмагунча қийналаверади.

Бу дунёга подшоҳ ҳам керак, қул ҳам керак, бой ҳам керак,соғ ҳам керак, бемор ҳам керак, илмсиз ҳам керак,оч ҳам керак,тўқ ҳам керак. Пулдор хам керак, ночор ҳам керак, мукофот ҳам керак, жазо ҳам керак, қўриқланадиган от ҳам керак, қўриқлайдиган ит ҳам керак.

Эътибор бергин, дўстим!
Ҳаммаси бир бирига боғлиқ ҳолда яратилди.

Лекин биз нима қилдик, шу яратилганларга қараб баҳо бермадикми?!
Уларни яхши ёмонга, ночор ва жаҳлдорга,ожиз ва пулсизга ажратмадикми?
Лекин биз билмас эдикку, уларни асл вазифасини

Илмсизлигим бўлмаса, Устозимни меҳнати қаерда кўринади?
Ночор бўлмаса, бойни саховати қаерда кўринади?
Хизматчи бўлмаса, бошқарувчини иши қаерда кўринади?

Нонвойга оч одам керак.Лекин у ҳаммани тўйдиришга меҳнат қилади.
Табибга касал керак, лекин у касаллик билан курашади.

Дўстим, етказай, десам сўзларим кўп... Лекин сени икки оғиз сўзда етказмоқчи бўлганларимни англайсан деб биламан. Чунки сен ҳам айнан ўша қадарни ёзувчи ҳикмати билан шу сўзларни ўқимоқдасан.

Энди ўйлаб кўр-чи, дўстим!
Биз қайсидир инсонни тушиб қолган ҳолатига баҳо берадиган бўлсак, аслида кимга ёки кимни ишига баҳо бераётган бўляпмиз?

Нақшни ёмон десанг, наққош хафа бўлмайдими?
Албатта хафа бўлади.

Лекин иш шу билан битиб қолса, қанчалар яхши эди. Аммо ундай бўлмайди. Бу давом этади. Давоми эса,сени ва мени елкамдаги ўша юклардир.
Ҳа,ўша юклар... Сени қийнаётган муаммолар, сен ечим топа олмаётган масалалар, сен ҳатто умринг давомида ишласанг ҳам уза олмайдиган қарзлар, бу айнан ўша юклар...

Ўша уйингда ҳал эта олмаётган вазият, ўша касбингда эриша олмаётган ҳолат, ўша дўстларингни хиёнати,айнан ўша юклар!

Фарзандларингни тарбиясизлиги, ота-онангга душман бўлиб қолганинг, ака-уканг ва опа-синглингни сени кўргани кўзи йўқлиги ҳам сени елкангда турган юклардир.

Дўстим, сенга бу машаққатлар берилгани йўқ, балки ўзинг ишлаб топдинг. Ҳатто баъзиларини эса пешона тери қилиб ишлаб топган пулингга сотиб олдинг.

Қаердан ишлаб топганингни биласанми?
Эсла!... Наққошни эсла.Нақшни ёмон деган кунингни эсла.
Сен бир сўз айтдинг:
–"Аҳволингни қара"- дединг.
"Сен ёмон одамсан"–дединг.
"Сен яхшиликка нолойиқсан" –дединг.
Сен буларни бир вазифа бажараётган хизматкорни юзига айтдинг.

Энди ортидан айтгандарингга ҳам бир қарагин...
–"Биласанми, у ўзи мана бундай одам!"
–"Эшитмадингми, бундай қилган экан!"
–"Эшитганман, бундай қилиб юрган экан!"

Шунда наққош сени ҳолатингни кўрди,сени ошкора ва пинҳона овозингни эшитди ва сенга:
–" Эй нодон, мени яратган қадаримдаги ишларга норози бўлдинг. Мени нотўғри қилди деб айтдинг. Бу сўзларинг билан –"Қандай тўғрилашни "мен" биламан " – дединг.
Даъвоингни ошкора қилдинг. "Мен биламан" деб гапирганинг учун ўша хизматкорни бўйнидаги вазифасини сени бўйнингга юклайман.Энди ўзингни вазифангга қўшиб, уни ҳам бўйнидаги юкни ол ва уни ҳаётидаги муаммоларни сен ҳам яшаб ўт!"–деди.
Лекин сен буни эшитмадинг. Фақат қаршингда бўйнингдаги юк сабаб келган машаққатлар қаердан экан, деб ўйладинг холос.

Елкангга қара, қайси қурувчини уй қурадиган тоши, қайси ўлик одамни гўштини единг-у, елкангда уни боши, кимнидир еган овқатини гапирдинг, елкангда уни ачиган оши...

Лекин,бу билан тўхтаганинг йўқ. Бу билан жим турганинг йўқ.Ҳали ҳам тушунмадинг,ҳали ҳам дарс олмадинг ва энди,одамларнинг "эшаксифат" феълларини гапиришни бошладинг.
Энди эса, сенга ўша эшаклар елкангга юкланишни бошлади.

Шу жойда тўхта!
Елкангга қара!
Нечтасини тўнғиз феълини олдинг. Нечтасини нокаслигини,нечтасини бефаросатлигини ўзингда жамладинг. Нечта ёлғончини,нечта ғирромчини ўзингда тўпладинг?! Уларни танидингми? Айтган сўзларингни эсладингми?
----------
Davomi kommentariyada...
----------

RoviTalk - Ўзимдан Ўзимгача бўлган йўл...

Telegram: https://t.me/rovitalk
Instagram:   / muslimholdarov  

Telefon: 971320066; 970001166;

https://www.rovitalk.com

Комментарии

Информация по комментариям в разработке