Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи

Описание к видео Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи

8 август куни Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янгради. Икки мамлакат етакчилари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар. Биргаликда суратга тушилди.

Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда. Томонлар Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилмоқда.

Комментарии

Информация по комментариям в разработке