Бутун умримни турмуш ўртоғимга бағишладим, аммо у менга хиёнат қилди... | Insayt. Психолог маслаҳати

Описание к видео Бутун умримни турмуш ўртоғимга бағишладим, аммо у менга хиёнат қилди... | Insayt. Психолог маслаҳати

"Insayt" кўрсатуви.
"Тошкент" телеканали
Турмуш қурганимга 10 йилдан ошди. Қайнонам ва қайнотам мени жуда яхши кўришади. Мени жуда ҳурмат қилишади. 10 йил давомида уларнинг хизматларини қилдим. Умримни яқинларим учун бахшида қилдим. Турмуш ўртоғимни бахтли қилши учун умримни бағишладим, у кишини ҳурмат қилиш учун боримни бердим, лекин эримнинг иккинчи аёли борлигини билиб қолдим. Эрим 5 йил давомида бегона аёл билан яшаган экан. Уни билиб қолганимдан сўнг катта тушкунликка тушдим. Шундан сўнг қайнонам ҳам қайнотам ҳам уларнинг ўғиллари тўғри йўлга киради деб мендан олтимос қилишди, турмуш ўртоғим эса иккинчи аёли унга хиёнат қилганини билиб қолиб мендан кечиримлар сўраб ялиниб ёрвориб ваъдалар бердилар, мен уларни кечирдим. Бу воқеадан 6 ой ўтиб яна бир бегона аёл билан дон олишиб юрганларини билиб қолдим. Асосий саволи, энди мен нима қилай? Бутун умримни у киши учун, оилам учун, қайнона-қайнотам учун бахшида қилдим, бутун умр рисоладаги аёлдай бўлдим, нима учун турмуш ўртоғим менга хиёнат қилди?
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz

Комментарии

Информация по комментариям в разработке